9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet34/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Воситали калориметрияда - маълум бир вақт оралиғида истеъмол қилинган О2 ва ажралиб чиқаётган СО2 газини аниқлаш орқали организмдаги энергетик сарф хисоблаб топилади. Чунки энергия ажралиши асосан Организмдаги оксидланиш жараёнига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам газ алмашинувини ўрганиш орқали Организмдаги энергетик сарфни аниқлаш мумкин. Дуглас-Холдейин усули энг кенг тарқалган воситали калориметрик усулдир. Бу усул бўйича 10-15минут давомида текширилувчи маҳсус мослама ёрдамида атмосфера ҳавосидан нафас олиб Дуглас копчасига нафас чиқаради.
Шу қопчадаги ҳаво таркибидаги О2 ва СО2 газларининг миқдори фоизларда аниқланади. Муайян вақт ичида ажралиб чиққан СО2 ни сарфланган О2 га нисбати-нафас коэффициентига қараб организмда оксидланаётган моддани аниқлаш мумкин. Оқсил оксидланганда нафас коэфициенти 0,8 га, ёғлар оксидланганда 0,7, карбонсувлар оксидланганда 1,0 га тенг бўлади. Нафас коэфициентининг ҳар бир қийматига кислароднинг калорик эквиваленти мос келади. Организм 1 литр кисларод сарфлаганда ажралиб чиқадиган энергия миқдорига кислароднинг калорик эквиваленти деб айтилади.
Кислороднинг калорик эквиваленти катталиги муайян пайтда оксидланаётган модданинг турига боғлиқ, агар карбонсувлар оксидланаётган бўлса 21 кДж (5 ккал)га, оқсил оксидланганда-18,7кДж (4,5 ккал)га ва ёғ оксидланганда-19,8кДж (4,7ккал)га тенг бўлади.
Асосий алмашинув. Энергия алмашинуви жадаллиги турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам ҳар хил одамлардаги энергия алмашинувини солиштириш учун асосий алмашинув-деган ўлчов, катталик қабул қилишган. Асосийь алмашинув –деб тийрак организмнинг физиологик тинч ҳолатда тургандаги энергетик сарфига айтилади.
Физиологик тинч ҳолатга қуйидагилар киради:

  • комфорт ҳарорат (18-200 иссиқлик), бунда инсон совқатмайди ва иссиб ҳам кетмайди;

  • ётган ҳолатда жисмоний тинчлик, лекин уҳламаслиги керак;

  • эмоционал тинч ҳолат чунки эмоционал стресс ҳолатда метаболизм кучайиб кетади;

  • нахорда, яъни охирги марта овқатланганидан 12-16 соат ўтгандан сўнг.

Асосий алмашинув катталиги жинсга, ёшга, бўй узунлигига ва тана вазнига боғлиқ.
Ўртача ёшда, бўй узунлиги ва вазнга эга бўлган эркакларнинг асосий алмашинуви катталиги 1 кг вазнига 1 соатда 1ккалорияга тенг, бу ўртача 1700 ккал ни ташкил қилади.
Аёлларда бу кўрсаткич эркакларга нисбатан 10% кам, болаларда эса катта ёшдагиларга
нисбатан юқори.

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling