9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet32/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Витамин А. Бу витамин сабзи, помидор, картошка, чаканда, четан, итбурун, балиқ ёғи, сариёғ, жигар, буйраклар ҳамда тухумда кўп учрайди. А витаминнинг етишмаслигидан шапкўрлик (қоракўрлик) касаллиги келиб чиқади, бўй ўсишдан қолади, яна у қон яратилишини тезлаштиради ва оксидланиш жараёнларида қатнашади. Оғир жисмоний ва ақлий меҳнат қиладиган кишиларда ва сут эмизадиган оналарда витамин А га талаб бошқаларига қараганда бироз юқори бўлади.
Витамин Д. Бу витамин рганизмда кальций ва фосфор алмашинувида фаол қатнашади. Шу боис унинг етишмаслигидан болаларда суякланиш жараёни бузилади, натижада рахит касаллиги келиб чиқади, бунда оёқ суяклари тана вазнига бардош беролмасдан қийшайиб қолади. Танадаги бошқа суякларнинг ривожланиши ҳам витамин Д етишмаслигидан кўнгилдагидек бормайди, бола юқумли касалликларга тез берилувчан, ёмон ухлайдиган, инжиқ бўлиб қолади. Бу витаминнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки у ўсимлик маҳсулотларида жуда кам бўлиб, ҳайвон маҳсулотларидан балиқ ёғи, сариёғ, тухум сариғи, сут ва денгиз маҳсулотларида сероб бўлади. Иккинчидан бу витамин терига қуёш нури таъсир этиши билан синтезланади. Шунинг учун болаларда ушбу витаминга тақчиллик сезилса, уларни тез-тез қуёш нури тегадиган жойга чиқариб туриш керак.
Витамин Е. Бу витамин асосан ўсимлик маҳсулотларида учрайди. Гречка, чаканда, исмалоқ, ёнғоқда айниқса у кўп бўлади. Униб чиқадиган донларда ҳам у мўл бўлади. Витамин Е кўпайиш витамини деб ҳам юритилади, чунки у пуштсизлик ва бола бўлмаслик ҳолатларини тузатишда катта ёрдам қилади. У яна ҳужайраларга эркин радикалларнинг ўтишини тўхтатади, юрак мускуллари ва тана мускулларининг ишлашини яхшилайди.
Витамин С. Бу витамин мевалар ва полиз маҳсулотларида, айниқса қора смородина, итбурун, исмалоқ, карам, редиска, апелсин, лимон, мандарин, чакандада у кўп бўлади. Бу витаминнинг етишмаслиги туфайли цинга касаллиги кузатилиб тиш милки яллиғланиб, тишлар тушиб кетади, танада оқсиллар алмашинуви бузилади, организмнинг турли касалликларга берилувчанлиги кучаяди.

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling