9-тема. ИҚтисодиётда инновацион


Инновацион технологиялар фаолиятини шакллантириш


Download 137.45 Kb.
bet3/3
Sana02.11.2023
Hajmi137.45 Kb.
#1739856
1   2   3
Bog'liq
9-тема. ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН

Инновацион технологиялар фаолиятини шакллантириш.


Мамлакатда Инновацион фаолиятни шакллантириш ва уларни кенгайтириш мақсадида қуйдаги чора-тадбирларни кўриши зарур (9.2- расм):





9.2-расм: Иқтисодиѐтда Инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари.


турли тармоқларда Инновацион кластерларни ривожлантириш бўйича давлат томонидан мақсадли Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш;


еркин иқтисодий зоналарда ҳудудий бизнесни ривожлантириш дастурларини Инновацион лойиҳаларини амалга ошириш чора- тадбирлари билан уйғунлаштириш;
Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш институтлари фаолиятини барча даражада тармоқлараро ва ижрочи органлар билан келишилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш.
Шу билан бир қаторда иқтисодиѐтдаги корхоналарни Инновацион кластерларга киришини таъминловчи ташкилий тадбирларни амалга ошириш, уларни зарурий ахборот таъминоти бўйича қўллаб-қувватлаш, кластерлар доирасида фаолият юритаѐтган ҳукумат бошқарув органлари, илмий-тадқиқот корхоналари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик масалалари бўйича Инновацион маслаҳат марказларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу кластерлар доирасида Инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналарни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва хусусий шерикчилиги асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бу жараѐнларга давлат ва маҳаллий бюджет маблағларинигина эмас, балки венчур фондлар, йирик компаниялар ва тижорат банклар кредитларини жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш лозим. Шу билан бир қаторда, Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ресурслардан самарали жалб қилишга масъул бўлган франчайзинг компанияларни шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
    1. Инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари.


Ҳозирда Инновацион иқтисодий фаолиятини самарадорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлашда Инновацион, юқори технологияга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган корхоналар манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб- қувватлаш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва мамлакат экспорт ҳажмида Инновацион маҳсулотлар улушини кўпайтириш лозим. Бу жараѐнларда қуйидагиларга асосий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

    • Инновацион фаолиятни ривожлантириш учун зарурий инфратузилмани шакллантириш;

    • юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

    • юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш;

    • саноат кооператсиясини ривожлантириш орқали юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жарѐнларини чуқурлаштириш;

    • Инновацион корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро стандартлар бўйича литсензиялаш;

    • ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ молиявий ва бошқа хатарларни суғурта қилишни таъминлаш;

    • експортѐрларга ахборот-маслаҳат кўмагини ташкил қилиш ҳамда махсус имтиѐзлар тизимини тақдим этиш;

    • Инновацион маҳсулотлар ярмаркаси ва кўргазмаларини ўтказиш, рекламани ташкил қилиш ва хорижий давлатларда шерикларни топишга кўмаклашиш;

    • халқаро бозорларда миллий Инновацион маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича шарт-шароитлар яратиш зарур.

Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг ушбу йўналиши юқори технологияга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган корхоналарда экспорт салоҳиятини ошириш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини таъминлаш имконини беради.
Жумладан, замонавий Инновацион инфратузилмани шакллантиришда қуйидагиларга:

    • давлат органлари бошқарувининг Инновацион шакилларини жорий этиш;

    • ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, аҳолиниг ҳаѐт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур шароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инноватсия фаолиятини ривожлантириш;

    • Инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвеститсияларни кенг жалб этиш;

    • Инновацион иқтисодиѐтни ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

    • илмий-тадқиқот ва инноватсия фаолиятини уйғунлигини таъминлаш;

    • мамлакатда юқори технологиялар марказлари ҳамда чет эл инвесторлари иштирокида Инновацион марказлар фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

    • ишлаб чиқаришда ресурс ва энергия тежайдиган Инновацион технологияларни, жумладан, муқобил энергия манбаларидан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларини кенг қўллаш орқали фаол жорий этиш;

    • солиқни сақлаш соҳасида инсонлар саломатлигини самарали даволашга имкон берувчи илғор Инновацион технологияларни кенг жорий этиш тизимни такомиллаштириш;

    • аграр соҳада Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш;

    • иқтисодиѐтнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот- коммуникатсия, саноат ва бошқа Инновацион технологияларни қўллаш;

    • инноватсия фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) корхоналар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш.

Шундай қилиб, давлатнинг Инновацион иқтисодиѐт тармоғи фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиши, самарали миллий Инновацион сиѐсатини олиб бориш, юқори технологияга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган корхоналар фаоллигини рағбатлантириш, Инновацион технологиялардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Бу борада ривожланган мамлакатларда саноат корхоналарининг бошқаришда Инновацион технологиялар фаолиятни стратегик ва тизимли ташкил этишга алоҳида урғу берилган бўлиб, бундан аниқ бир тармоқда ишлаб чиқариш самарали амалга ошириш, бошқарувни марказлаштириш ва Инновацион технологиялар фаолиятни янада кучайиш жараѐни келиб чиқмоқда.

Назорат ва муҳокама учун саволлар


    1. Технологиялар трансфери марказларини аҳамияти.

    2. Технологиянинг ривожланиш босқичларини изоҳланг.

    3. Иқтисодиѐтда Инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари қандай.

    4. Инновацион фаолиятни ривожлантириш учун зарурий инфратузилмани шакллантириш йўллари.

Download 137.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling