16-сон «Асосий воситалар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8-иловага мувофиқ;
93/2-guruh
Tekshirdi: MISIROV K. Bajardi:Narzullayev J.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти
Мақсад
Мазкур стандарт ижарани тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва маълумотларни ёритиб бериш тамойилларини белгилайди. Мазкур стандартнинг мақсади ижарачилар ва ижарага берувчилар томонидан ушбу операцияларни рўйи-рост акс эттирадиган ўринли маълумотни ёритиб беришни таъминлашдан иборат. Бундай маълумот ижаранинг ташкилот молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш учун молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига асос ҳисобланади.
Қўллаш доираси
Ташкилот мазкур стандартни барча ижара шартномаларига, шу жумладан иккиламчи ижара доирасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активларнинг ижара шартномаларига нисбатан қўллаши лозим, қуйидагилар бундан мустасно:
(a) фойдали қазилмалар, нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ёки улардан фойдаланишга оид ижара шартномалари;
(б) ижарачи тасарруфида бўлган 41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги”нинг қўллаш доирасидаги биологик активларга оид ижара шартномалари;
(в) 12-сон МҲХСШҚ Шарҳи “Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари”ни қўллаш доирасидаги хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари;
(г) 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум”ни қўллаш доирасидаги ижарага берувчи томонидан тақдим этилган интеллектуал мулкка лицензиялар; ва
(д) кинофильмлар, видеоёзувлар, пьесалар, қўлёзмалар, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари каби объектлар учун 38-сон БҲХС “Номоддий активлар”ни қўллаш доирасидаги лицензия келишувлари бўйича ижарачи эга бўлган ҳуқуқлар.
4 Ижарачи мазкур стандартни 3(д)-бандда баён этилганлардан ташқари номоддий активларнинг ижара шартномаларига нисбатан қўллаши мумкин, лекин талаб этилмайди.
Тан олишдан озод қилиш ҳолатлари (Б3–Б8-бандлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |