A. 11. Отм: Ўзбекистон халқаро ислом академияси


ИСЛОМ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


Download 1.76 Mb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1553377
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу. Исл.иқт.муносабатлар (2)

ИСЛОМ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


Рибо

Ғорар
    • Молиявий битимларда ғорар рибодан кейинги энг муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Оддий тилда айтганда, ғорар ахборотдан бехабарлик муаммосининг натижаси саналади ва шартномада назорат ёки ахборот йўқлиги сабабли вужудга келган ҳар қандай ноаниқликка дахлдордир.

Майсир
    • Чайқовона фаолиятни тақиқлаш. Исломий молиявий тизим ўта юқори даражада жамғаришга тўсқинлик қилади ва ҳаддан ташқари ноаниқлик, қимор ўйинлари ва хатар иштирокидаги амалиётларни ман қилади.

Исломий банклар фаолияти қуйидаги асос бўлувчи қоидаларга таянади:

  • Пул пулдан пайдо бўлмаслиги керак, яъни капиталнинг ўсиши соф пул айланмаси соҳасида амалга ошиши мумкин эмас;
  • Инвесторларнинг даромади савдо ва ишлаб чиқаришга қилинган инвестициялар билан боғлиқ бўлиши шарт;
  • Битим иштирокчилари ўртасидаги муносабат шерикчилик асосида қурилиши лозим;
  • Пул товар ҳисобланмайди, у фақат қиймат ўлчовидир.

Исломда иқтисодий қонун-қоидалар:

  • Мол мулк, бойлик аслида Аллоҳники, у инсонларга омонат қилиб берилган.
  • Мол мулкни ақли заиф кишиларга ишониб топширилмайди.
  • Дунё бойлиги барчаникидир, лекин уни ҳалол йўл билан ўзлаштириш талаб этилади.
  • Ислом қашшоқ жамиятни ҳам (қашшоқлик куфрга яқин), тўқлик туфайли туғёнга кетган (қутурган) жамиятни ҳам инкор этади. У мўътадилликни тавсия этади.

Исломда иқтисодий қонун қоидалар:

  • Ислом баҳилликка ҳам, исрофгарчиликка ҳам қарши.
  • Ислом иқтисодиётида дахлсиз ерларни ўзлаштириш талаб этилади.
  • Ер экканникидир, ўраб олганники эмас.
  • Бойликни жамғариб (ғамлаб), ўзи ҳам, бошқаларга ҳам фойдасиз ҳолда сақлаш ижтимоий жиноятдир.
  • Бойлик фақат ҳалол йўл билан тўплаиши лозим ва уни кўпайтириш ҳам ҳалол йўл билан бўлиши керак.
  • Йиғилган бойлик Аллоҳнинг тоати ва инсонларнинг саодати йўлида сарфланиши лозим.

  • Download 1.76 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling