А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
Калит сўзлар: DocFlow (NCIProject), Евфрат (ЧФ «Pro-Texnika»), NauDoc
(DeterTechnologies), Documentum 5.0 (Documentum), Lotus Domino.doc. Назорат учун саволлар 1. Электрон ҳужжат алмашинуви бўйича қарорлар тизим ва технологияларга қилинган инвестицияларнинг... Саволни давом эттириб жавоб беринг? 2. Таъкидлаш жоизки, турли синфга тааллуқли электрон ҳужжат алмашинуви тизими мавжуд ва уларни ишлаб чиқиш билан кўплаб хорижлик ва маҳаллий компаниялар шуғулланади. Булар қайси компаниялар? 3. Буюртма бўйича ишлаб чиқиш деганда нима назарда тутилади? 4. Тайѐр ЭҲАТ технологияларни жорий этиш моҳияти нималардан иборат? 5. ЭҲАТни жорий этишга турли ѐндашувларнинг кўрсаткичлари тўғрисида маълумот беринг. 6. ТайѐрЭҲАТ технологияларни жорий этишнинг хориж тажрибаси нимадан иборат? 7. ЭҲАТни танлашда қайси муҳим талабларни ҳисобга олиш зарур? 8. ЭҲАТни танлашда, давлат ташкилотлари ва муассасалари учун қайси хосликни назарда тутиш зарур? 9. Ўзбекистон бозорида электрон ҳужжат алмашинувининг қайси тизимлари намоѐн этилган? 10. ЕВФРАТ тизими – ҳужжат алмашув қайси имкониятларни беради? 11. Электрон-рақамли имзони тушунтириб беринг. 12. Ёпиқ ЭРИ фойдаланган ҳолда ушбу электрон ҳужжатнинг маълумотларини қандай ўзгартириш лозим? 13. Электрон ҳужжатни жўнатиш учун қайси ҳужжатлардан фойдаланилади? 14. Ассимметрик шифрлаш баѐнномаларини яратиш нима учун керак? 196 ХУЛОСА Давлат – жамиятни ахборот даврига ўтиши даврида асосий даъватчиларидан бири ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳукуматда ўзгариш жараѐнларига таъсир кўрсатиш учун кенг имконият мавжуд. Ахборот жамияти кўпчилик ташкилотларни ―Электрон концепция‖сини қабул қилишни тақозо этмоқда. Улар аҳолига интеграллашган электрон кўринишда хизмат кўрсатиш имкониятларини излайди, ахборот таъминоти тенгсизлигини бартараф этади, бутун ҳаѐт мабойнида билим олишни таъминлайди, мижозлар билан ўзаро муносабатларни такомиллаштиради, иқтисодни ривожлантиради, кўпчилик инсонлар иштирокида бошқариш шаклларини яратиш, мақсадга мувофиқ меъѐр ва қоидаларини белгилайди. Охир оқибатда давлат хизматларини автоматлаштириш оралиқ звеноларсиз ―тўғри демократияга‖ олиб келади. Ташкилотларнинг Интернетга чиқишларини бошланиши билан ―Электрон ҳукуматга‖ ўтиш жараѐни бошланади, бу ўз навбатида давлат хизматларини аҳамиятини ва тузилмасини янгидан шакллантиришни тақозо этади. Фуқаро ―рулда‖ бўлади, давлат хизмати ва маълумотлар керакли вақтда, керакли жойда, керакли кўринишда аҳоли хоҳлаган ҳолда тақдим этилади. Муваффақиятли жорий этилган электрон давлат хизматлари очиқ, умумий мурожаатга эга, фойдаланувчига қаратилган, интеграллашган ва давлат ва ҳусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлик тамойилларига асослаган бўлади. Улар фақат Интернетга уланган фуқароларнинигина жалб қилмай, балки тармоққа Интернет билан таниш бўлмаганларни ҳам жалб қилиши мумкин. Бу мақсадга эришиш учун – ҳусусий корхоналар ва фуқароларга қўшимча хизматлар кўрсатиш лозим. Тўлиқ маънода, ―электрон ҳукумат‖ – бу инфратузилма ҳисобланиб, бугунги кунда давлат органлари томонидан ўзининг вазифаларини янги усулда бажаришга ўтиш учун яратилмоқда. Улар IT-воситаларининг уч туридан – инфратузилма, вертикал ечимлар ва мурожаат этувчи турли манзиллар, яъни жамоат порталларидан таркиб топган. 197 Давлат хизматларига мурожаат бўлган тармоқ дунѐдаги жисмоний шахслар учун яратилган бўлиб, бу виртуал дунѐда аҳолининг давлат ташкилотлари билан ўзаро алоқаларининг энг мукаммал усули ҳисобланади. Интернетда аҳоли учун хизмат кўрсатишнинг воситаси сифатида давлат веб-сайтлари, электрон магазин ѐки MSN кўринишидаги жамоат порталларидан фойдаланиш мумкин. Давлатнинг асосий эътибори ўз фуқароларига мумкин қадар кўп сонли провайдер хизматлари йўлларини тақдим этишга қаратилган. Жамоат порталлари бир кунда ўзига, давлат веб-сайтига бир ойда ѐки бир йилда мурожаат этувчилар сонига тенг миқдордаги аҳолини жалб этиши мумкин. Интернетда давлат хизматининг самарали тармоғини яратиш иш бажариш жараѐнида мижозлар, провайдер хизматлари ва давлат ташкилотлари билан боғланувчи жамоат порталлари ўртасида техник интеграллашувни талаб этади. Тармоқнинг турли иштирокчилари ўзаро эксклюзив шартномалар тузмайдилар, аксинча, керакли умуммурожаат муносабатлар интеграциясини таъминлаш учун ҳар бир иштирокчи қабул қилинган хизмат кўрсатишнинг тижорат-қоидалари ва очиқ ва стандарт техник талаблар асосида фаолият юритади. Интернет орқали тижорат-модели жараѐнларини амалга ошириш эксклюзив бўлмаса-да, давлат хизматлари мижозлар билан ўзаро боғланишнинг иш фаолиятини ва аҳоли учун кўрсатилаѐтган хизматнинг юқори сифатини таъминлаши зарур. Ахборотлаштириш жараѐнлари ўз табиатига кўра жамиятни демократлашувига олиб келиши ва давлат халқ учун ѐки халқ давлат учун масалаларини ечиши лозим. ―Давлат-жамият‖ тизими ахборот алмашув шароитида ва ахброт коммуникация технологиялари ѐрдамида маҳаллий ҳокимият фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш имконияти демократияни ривожланишига олиб келади. Бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятлари ва ҳудудий хусусиятларни инобатга олган меъѐрий-ҳуқуқий базани яратиш зарур. 198 Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ―Электрон ҳукумат‖ шаклланиши ва тармоқда таркиб топиши, давлат ва ҳудудий тузилмалар, давлат органлари ва фуқаролар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, тижорат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни юзага келтирди. Лекин реал вақт мабойнида бажариладиган ишларни Интернет жараѐнларига кўчириш халқ томонидан тўлиқ тушуниб етилмаган. Шунинг учун ―Электрон ҳукумат‖ дастурини оммавий ахборот воситалари орқали ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари орқали оммавийлаштириш лозим. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling