96
олмаганларида улардан фойдаланиш мумкин.
Тизимга техник талабларни
билиш қўшимча дастурий таъминот ва янги асбоб-ускуналарни харид қилиш
харажатларини олдиндан баҳолаш имконини беради.
Сервер ва лицензиялар қиймати. Бу мезон тизимни харид қилиш
бўйича ялпи сарф-харажатларни ифодалаб, улар дастурий маҳсулот
лицензиялари, маълумотлар базаси, хизматлар, тизимнинг қўшимча модуллари
ва ташқи дастурий таъминот қийматидан ҳосил бўлади.
Тизимни ўрнатиш учун қулай воситалар. Тизимни харид қилаѐтганда
уни жорий этиш ва саноатда фойдаланиш борасида ―сув ости тошлари‖ни ҳам
унутмаслик керак. Тизимни жорий этиш ва ундан фойдаланиш вақти
етганда
харид қилинган тизим функционалининг ҳамма устунликлари иш бермаслиги
ҳам мумкин. Масалан, агар харид қилинган тизим ташкилот эҳтиѐжига кўра ўз
кучи билан ўрнатиш учун зарур воситаларга эга бўлмаса, у ҳолда жорий этиш
жараѐни ишлаб чиқувчи мутахассис
иштирокини талаб этиши мумкин, бу
жорий этиш қиймати сезиларлича ошишига таъсир этади.
Шунинг учун ―
Тизимни ўрнатиш учун қулай воситалар‖ мезони тизимни
ишлаб чиқувчи мутахассис ва қўшимча сарф-харажатларсиз муайян ташкилот
эҳтиѐжларига қулай воситалар орқали мослаштиришни ифодалайди ѐки
тизимни стандарт ўрнатиш тўплами
таклиф этилиб, уларга тизимни ишлаб
чиқувчи мутахассислар ѐки уларнинг ҳамкорлари томонидан ишлов берилади,
бу жорий этиш харажатлари ошишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: