А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Самарадорликни баҳолашга мисол
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
5. Самарадорликни баҳолашга мисол. Бирор-бир ташкилот шароитлари
учун кўрсатиб ўтилган рақамларни қўллашга ҳаракат қиламиз. Қуйида келтирилган рақамлар шартли бўлиб, ҳақиқатда улар бир неча бор фарқланиши 146 мумкин, лекин мавжуд ўзига хос ҳолатлар учун баҳолар ўзаро яқин бўлиши мумкин. Фараз қилайлик, турли даражадаги 50 нафар мансабдор фаолият юритувчи ташкилот кўриб чиқилмоқда. Дастлаб жорий этиш қийматини баҳолаймиз. Иш жойига қайта ҳисоблашда ДТ лицензияси қиймати ушбу ҳажмда L=300 долл. ДТ қиймати 15 000 долл.ни ташкил этади. Фараз қилайлик, 20 %гача техника билан жиҳозлаш талаб этилади. Бу ҳолатда қўшимча жиҳозлар қиймати тахминан қуйидагича: H=0,2х1500 долл.х50= 15 000 долл. Тахмин қилайлик, ташкилотда тизимни жорий этишни ташкил этишга қодир шахсий ходимлар штати мавжуд, мураккаброқ муаммоларни ҳал этиш учун маслаҳатчи жалб этиш керак. Бундай тоифадаги ахборот тизимларини жорий этиш бўйича намунавий иш ҳажми, юқорида айтилганидек, тахминан беш киши камида бир ой ишлашини ташкил этади. Улардан тахминан икки ой – маслаҳатчи иши бўлиб, у қиммат туради. Ташкилотдаги кўп сонли ходимларни ҳисобга олган ҳолда яна икки кишини бир ойлик маошини қўшамиз. Маълум турга хос идорадаги шахсий ходимларнинг ўртача қиймати – ойига тахминан 400 долл.ни ташкил этади. Хизматларни тақдим этиш шартларига кўра маслаҳатчининг қиймати – ойига 2000 дан 6000 долл.гача. Аниқлик учун у 5000 долл.га тенг дейлик. Жами жорий этиш бўйича қийматни баҳолашни ҳосил қиламиз: тахминан 12 000 долл. Шу тариқа, жараѐнни оқилона ташкил этишда бундай тизимни жорий этиш бўйича жами харажатлар 42 000 долл.ни ташкил этиши мумкин. Кузатиш қиймати икки йил учун тахминан 16 000 долларни ташкил этади. Икки йилга 58 000 долларлик харажат ҳосил бўлади. Энди жорий этишдан иқтисодий самарани баҳолаймиз. Ҳужжатларни нусхалаш қийматини аниқлаш учун ташкилотда чоп этилган бир саҳифа тахминан 0,02 долл. туради. Бунда ташкилот қоғозга ойига тахминан 525 долл.маблағ сарфлайди (юқорида таклиф этилган формулага қаранг). Меҳнат сарф-харажатларини тежашнинг пессимистик баҳоси тахминимизга кўра, тахминан 20 % миқдорни ташкил этган. Маълум турдаги идорада бир ходимга 400 долл.лик ўртача ойлик харажатлардан келиб чиққан 147 ҳолда ЭҲАТни жорий этиш ойига 50 киши х 400 долл. х 0,2 = 4000 долл.ни ташкил этади деб ҳисоблаш мумкин. ЭҲАТни жорий этиш ва ундай фойдаланиш бўйича икки йиллик 58 000 долл. миқдоридаги умумий харажатларда уни қоплаш муддати икки йилдан кам бўлмайди. Бу етарлича яхши кўрсаткич. Шубҳасиз, юқорида келтирилган ҳисоб-китобга норозилик билдириш осон. Биринчидан, ЭҲАТНи жорий этиш қиймати жорий этиш шакли қандай танланиши, ташкилот талаблари тизимга киритилган имкониятлардан қандай фарқланишига кўра бир неча бор юқори бўлиши мумкин. Иккинчидан, тизимни жорий этиш самарадорлиги унча аниқ бўлмаслиги мумкин, қатор экспертларнинг фикрича, ҳаракатларни 20 % тежаш ҳужжатлар билан доимий ишловчи ташкилот учун эришиш осон бўлган миқдордир. Агар ташкилотда ҳужжатлар билан ишлаш ҳажми ресурсларни сезиларлича тежаш учун етарли бўлмаса, у ҳолда тизимга талаблар ҳам сезиларлича оддийроқ бўлишини ҳисобга олиш керак, демак, тизимни жорий этиш, техникани модернизациялаш ва ҳоказолар анча кам бўлиши мумкин. ЭҲАТнинг кенгроқ қўлланишидаги самара ресурсларни бевосита тежаш эмас, балки ташкилотнинг иш сифатини ошириш билан ўлчанади. Бу тижорат корхоналари учун яшаш омили, идоралар ва давлат тузилмалари учун давлат вазифаларини самаралироқ ҳал этиш, турли субъектлар ва идоралар орасидаги тезкор ўзаро таъсир имкониятини амалга ошириш ҳисобланади. Бундай тизимларни жорий этиш шарти билан давлат бошқаруви шаффоф, ахборотлашган ва тезкор бўлади. Технологиялар доирасида уларни давлат бошқаруви тузилмаларида қўллаш вақти етди, электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари асосий тизимлардан бири ҳисобланади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling