А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Тизимнинг ўзини қоплай олиши


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Тизимнинг ўзини қоплай олиши. ЭҲАТ ҳужжатлар – шартнома, ҳисоб 
рақам, қайднома, хатлар, ордерлар билан ишловчи офис ходимлари иш 
вақтининг ярмини тежайди. Бундан ташқари, офисдан ташқарида сарфланувчи 
вақт ҳам тежалади, ЭҲАТ web-браузер орқали ва электрон почта бўйича узоқ 
масофадан ҳужжатлар билан ишлаш имконияти ҳисобига иш вақтида 
―конвертациялаш‖ имконини беради.
2. Сифат юзасидан самарадорликни баҳолаш. Инвестицияларни 
тизимга тез қайтаришга ишонтириш имконини берувчи тизим самарадорлигини 
миқдорий баҳолашдан ташқари тизимдан фойдаланиш самарадорлигини 
сифатли баҳолаш ҳам муҳим саналади. Бу, биринчи навбатда, ҳужжатлар 
ҳаркатининг шаффофлигини оширишдир.
Ходимлар компьютер экранида ҳозирги пайтда ишлаш лозим бўлган 
ҳамма ҳужжатлар, вазифа ва топшириқларни кўриш имконига эга бўладилар, 
раҳбарлар эса мавжуд вақт тартибида бизнес жараѐнларини бажариш даврини, 
масалан, мижозлар буюртмаларини ижро этиш, янги ходимларни ишга қабул 
қилиш, шартномалар ижросининг жорий ҳолати, компаниянинг турли 
бўлимлари орасидаги ўзаро таъсирни кўриш имконига эга бўладилар. 
Ҳужжатлар ҳаракати ва ходимларнинг ҳужжатлар билан иши мавжуд вақт 
тартибида назорат қилинади.
Иккинчидан, ягона корпоратив ахборот муҳитини ташкил этиш.
Узоқдаги офислар, филиаллар, ваколатхоналар, марказий офис билан бирга 
ўзаро боғланади ҳамда уларнинг ўзаро таъсир даражаси сезиларлича ошади.


141 
Учинчидан, корпоратив ахборотнинг сақланишини таъминлаш ва 
бирлаштириш. Корпоратив ахборот ходимлар хотирасида эмас, ҳужжатларни 
бошқариш тизимида сақланади. Ҳатто ходимлар ишдан бўшаганда ѐки 
корхонанинг бошқа бўлимларига ишга ўтганда ҳам, уларнинг ҳужжатларга 
ишлов бериш билан боғлиқ билимлари корхонанинг электрон ҳужжат 
алмашинуви тизимида сақланади ҳамда улар ўрнига келган бошқа ходимлар 
ундан фойдаланишлари мумкин. Ходимлар билимини умумий корпоратив 
тизимга бирлаштириш синергетик самара беради ва таъсирли натижаларга 
сабаб бўлиши мумкин.
Ниҳоят, умуман компаниянинг бошқарилиш даражасини ошириш.
Долзарб ва ўз вақтидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳисобига ахборот 
оқимларини тезлаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда хатолар 
сонини камайтириш умуман компаниянинг бошқарилиш даражасини оширишга 
сабаб бўлади. Бошқа корпоратив тизимлардан фарқли ўлароқ, ЭҲАТнинг 
глобал хусусияти шундаки, ЭҲАТ одатда компьютерга эга ҳамма ходимларга 
ўрнатилади, бу корхонани ташкил этиш умумий даражасини ошириш имконини 
беради.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling