А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. ЭҲАТни танлаш мезонлари. Асосий мезон – тизимнинг функционал 
тўлиқлиги. Тизим корхонадаги электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг 
ҳамма асосий вазифалар, шунингдек, ташкилотдаги муайян турларга (савдо, 
суғурта, воситачиликка) хос баъзи операцияларни ҳам бажара олиши керак.
Юқорида баѐн этилганлардан келиб чиқаан ҳолда ЭҲАТни танлашда 
қўллаш мумкин бўлган қатор умумий мензонларни осон ифодалаш мумкин.
Ташкилотнинг ҳар бир турига хос муайян мезонлар ҳам мавжуд.
Тизим тушунарли бўлиши керак. ЭҲАТташкилот ходимларига тушунарли 
бўлиши керак. Тизимнинг функционал имкониятлари ва уни амалга ошириш 
ташкилотда давом этувчи асосий бизнес жараѐнларига мос келиши керак.
Тизим қулай бўлиши керак. ЭҲАТ муайян инсон учун қулай бўлгандагина 
қулай ҳисобланиши мумкин, айнан унинг баҳоси муҳим бўлиши мумкин. 
Албатта, кишилар турли-туман бўлиб, бирор-бир тизим билан ишлаш 
қулайлиги баҳолаш бир хил бўлмаслиги мумкин. Баъзилар (биринчи навбатда, 
кекса ва тажрибасиз фойдаланувчилар), кўпроқ оддий ва тушунарли тизимни 
танлайдилар, мураккаб ишни қўлда бажаришни хоҳлайдилар. Бошқалар (ѐшроқ 
ва компьютер билан таниш кишилар) фойдаланишда мураккаб бўлса-да, катта 
функционал имкониятларга эга тизимни афзал кўрадилар.


135 
Мутахассиснинг компьютер борасида малакаси ошиши жиҳатидан 
тизимни аста-секин кучайтириш йўли ҳам мавжуд. Лекин: ―аввал мураккаб 
тизимни ишлаб чиқиб, кейин кишиларга ўргатамиз‖ сингари тескари ѐндашув 
ман этилади. Бундай қарор ҳақиқий ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин, бунда 
ижрочи эмас, балки мазкур тизимни ўрнатишга мажбурлаган раҳбар айбдор 
бўлади.
Ташкилотларда автоматлаштиришга яна бир нотўғри ѐндашув: 
ходимларни тизимга мос ҳолда танлаш кенг тарқалган. Кўпинча қуйидаги 
кўринишга эга рекламани учратиш мумкин: ―дастурий таъминот билан ишлай 
олувчи мутахассис ишга таклиф қилинади...‖. Ишга қабул қилгунга қадар 
номзоднинг мавжуд билимларини қандай текшириш мумкин? Ушбу тизим 
унинг ишлаши учун қулай бўлишини қандай билиш мумкин? Номзод 
лавозимни эгаллагунга қадар турли ваъдалар бериши мумкин, лекин кейин 
ҳақиқий муаммолар бошланади. Демак, тизим инсонга мослаштирилади ва унга 
қулай бўлиши керак.
Тизим, аввало, ишончли бўлиши керак. Аввало, тизимнинг ишончлилиги 
муаммосини тўғри тушуниш лозим. Аслида ҳар бир тизим ишнончли эмас,
компьютер миллионлаб АҚШ долларини ҳам, чақаларни ҳам бирдек қабул 
қилади: ҳар бир ахборот компьютер учун электр сигналларининг кетма-кетлиги 
ѐки информатика тилига ўгирсак, ноль ва бирларнинг изчиллигидир. Дастур 
маълум тестдан ўтказилган бўлса (бозорга рамзли ахборотларни рақамли 
ахборотдан умуман фарқлай олмайдиган тизимлар чиқарилган вазиятлар ҳам 
учраган), у фойдаланувчиларни қўпол хатолардан асрайди. Бироқ бу ҳолат 
тизимда ахборотни ҳимоялаш ва таҳлил қилиш бўйича интеллектуал воситалар 
кўзда тутилганини англатмайди. Хўш, ишлаб чиқилаѐтган тизимни 
ишончлилик нуқтаи назаридан қандай баҳолаш мумкин? Бу вазифа уч асосий 
қисмга ажартилади.
Биринчидан, тизим ҳужжат алмашинуви тизимига зарар етказувчи ҳамма 
тасодифий хатоларни кузатиши керак. Иккинчидан, унда ахборотга тасодифий 
ѐки атайин зиѐн етказишдан ҳимоялаш воситалари кўзда тутилиши керак. 


136 
Бошқача айтганда, тизим ахборот йўқолиши мумкинлиги ҳақида хабар бериши 
ѐхуд ман этилган операцияни бажаришни рад этиши керак. Бундан ташқари, 
тизимдан санкциясиз фойдаланишдан ҳимоя воситаларини ҳам қўллаш 
мақсадга мувофиқ.
Ниҳоят, тизим тўхтаб қолиш ва ускунанинг ишдан чиқишига чидамли 
бўлиши керак. Бунда турли ечимларни қўллаш эҳтимоли мавжуд: иш 
жараѐнида маълумотлар базасини автоматик хотирада сақлаш, ахборот ташувчи 
мосламаларга маълумот нусхасини кўчириш, маълумотларни тиклаш бўйича 
махсус воситалар. Бу воситалар мавжуд бўлиши ва мақсадга мувофиқ ишлаши 
жуда муҳим.
Тизим тўғри ишлаши керак. Юқорида қайд этилганидек, ўтиш 
иқтисодиѐти ҳужжат алмашинувини яратиш ва иш юритишда турли-туман 
ўзгаришлар мавжудлиги билан фарқланади. Бу шароитда ЭҲАТ жорий иш 
ҳолатига мос келмай қолиши мумкин. Тизимда жорий талабларга мувофиқ 
созлаш имконияти мавжуд бўлиши керак. Бу, тизим олдиндан осон 
мослашувчи, мобиль ва эластик тизим сифатида ишлаб чиқилишини англатади.
Электрон 
ҳужжат 
алмашинуви 
тизими 
жорий 
этиш бўйича 
инвестицияларни қайтариш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш нисбатан 
мураккаб жиҳат ҳисобланади. Чунки биринчи навбатда, бу тизим, бир 
томондан, муҳим зарурат сифатида тан олинган саналмайди (масалан, 
супермаркет учун савдо тизими ѐки аҳоли реестри учун маълумотлар базаси), 
бошқа томондан жорий этиш ва қўллаш бўйича маълум харажатларни талаб 
этади.
Ҳужжат алмашинувини автоматлаштириш тизимларининг нархи қиммат 
бўлиб, уларни жорий этиш жараѐнига ҳам катта куч ва маблағ зарур. Натижада 
ташкилот қандай фойда кўради? Иқтисодий самарани қандай баҳолаш керак 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling