Корпоратив бошқарув органлари. Акциядорлар умумий йиғилиши


Download 28.07 Kb.
bet1/7
Sana26.10.2023
Hajmi28.07 Kb.
#1722971
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4.1. Акциядорлар умумий йиғилиши

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

И.ф.д. С.Элмирзаев

АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ (АУЙ)

  • АУЙнинг корпоратив бошқарувдаги роли ва функциялари.
  • АУЙнинг ваколатлари.
  • АУЙда қарор қабул қилиш жараёнлари

АЖ бошқарув органлари
Акциядорлар умумий йиғилиши
Кузатув кенгаши
Ижроия органи

Акциядорлар умумий йиғилиши

Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

АУЙни кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, АЖ кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

АУЙни ўтказиш

АЖ ҳар йили АУЙни (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

Йиллик АУЙ АЖ уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Йиллик АУЙда

  • АЖ кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги,
  • Ажнинг ижроия органи аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги,
  • АЖнинг йиллик ҳисоботи,
  • Ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.

Йиллик АУЙдан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлардир.

АУЙга тайёргарлик бўйича Кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилайди:


АУЙни ўтказиш санаси ва тартибини
Йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартибини
АУЙни ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг рўйхати

Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли АЖларда АУЙни ташкил этиш


Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган жамиятда АУЙ ўтказилмайди.
АЖ устави билан АУЙ ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар якка тартибда қабул қилинади.
Қабул қилинган қарорлар ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.
АУЙга тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалари қўлланилмайди.
Йиллик АУЙни ўтказиш муддати бўйича талаб асосида баённома расмийлаштирилиши шарт.

Download 28.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling