Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш


Download 0.5 Mb.
Sana31.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1311785
Bog'liq
Сурхондарё ноқонуний уланиш


Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш бўйича Вилоят ишчи гуруҳи таркибида, “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан қўшма назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган тадбирлар давомида Сурхондарё вилоятида айрим Тадбиркорлик субъектлари, давлат корхонаси ва муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли карор билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига зид равишда жами 85 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида электр энергетикаси тизимига 3,6 млн кВт.соатга ёки 1,6 млрд сўм зарар етказилган.
Ушбу ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиши холатлари ўртача 18000 та аҳоли истеъмолчиларининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё


ҳудудий бўлими етакчи мухандиси Шокир Ходжамбердиев




Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling