А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Опцион, унинг моҳияти ва турлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

6.3.Опцион, унинг моҳияти ва турлари 
Опцион – шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки 
товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш 
хуқуқини беради. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида”ги қонуннинг 3 моддасига асосан “опцион — эмиссиявий қимматли 
қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини 
унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга 
бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди”. Амалдаги қонунчиликнинг 7-моддасида
акцияларга доир опционни чиқариш шартлари белгилаб қўйилган. Мазкур 
моддага асосан акцияларга доир опционни чиқариш шартлари уларнинг 
муомаласига чекловларни назарда тутиши мумкин.
Агар акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акциялари сони олиш 
ҳуқуқини опционлар берадиган акциялар сонидан кам бўлса, мазкур жамият 
акцияларга доир бундай опционларни жойлаштиришга ҳақли эмас. 
Акциядорлик жамиятининг меҳнат жамоаси ва кузатув кенгаши 
аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир 
опционлар тарзида бериш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий 
йиғилиши томонидан қабул қилинади. 
Олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг 
сони акцияларга доир опционлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра жойлаштирилган 
ушбу турдаги акцияларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 
Акцияларга доир опционлар акциядорлик жамиятининг устав капитали 
уни таъсис этиш чоғида тўлиқ тўланганидан кейин жойлаштирилиши мумкин 
бўлади. 
Даромад олиш учун опцион базис активининг тахминий курсини тўғри 
баҳолаш керак. Опционнинг реал сотилиш баҳоси ва олдин белгиланган баҳоси 
ўртасидаги фарқ ушбу даромадни ифодалайди.


94 
Халқаро амалиётда опцион ўз моҳиятига асосан бир неча турларга 
ажратилган. Биз қуйида опционнинг таснифини келтирамиз.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling