А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Фьючерс, унинг хусусиятлари ва аҳамияти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

6.4.Фьючерс, унинг хусусиятлари ва аҳамияти 
 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан қимматли 
қоғозларга доир фьючерс – қимматли қоғоз бўлиб, у ўзида назарда тутилган 
муддатда қимматли қоғозларнинг муайян сонини қатъий белгиланган нархда 
сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқлайди.
Халқаро амалиётда фъючерс шартномаларини ўз моҳиятига асосан турли 
гурухларга ажралади. Биз қуйида фъючерс шартномаларини таснифини 
келтирамиз.
8- расм. Фъючерс шартномаларининг таснифи 
 
Фьючерс шартномаси бўйича базис активининг эмитентнинг аввал 
муомалага чиқарилган қимматли қоғозлари ва аввал муомалага чиқарилган 
учинчи шахснинг қимматли қоғозлари ташкил этиши мумкин. Амалдаги 
қонунчиликка асосан фьючерснинг базис активи бўлиб эмитентнинг ўзлик 
бирламчи муомалага чиқарилган қимматли қоғозлари ташкил этишига йўл 
қўйилмайди. 
Фьючерс шартномасининг асосий хусусияти шундаки, унда бахонинг 
аниқлиги ва шартнома бажарилишининг мажбурийлигидир. Фьючерсга асосан 
Фьючерс шартномалари
Товар шартномалари 
Молиявий шартномалар 
Қишлоқ хўжалик махсулотлари 
Хорижий валюталар 
Ўрмон махсулотлари 
Қимматли қоғозлар 
Қиммат баҳо металлар (олтин, платина, 
кумуш) 
Фоизли
Энергетик хомашёлар (нефт, газ) 
Фонд индекслари 
Бошқалар


98 
базис активидаги қимматли қоғозлар дархол қўлдан-қўлга берилмайди, балки 
қатъий белгиланган муддатда етказилиши зарур. Фьючерс шартномаси 
ёрдамида фонд қимматликларини келажакда олиш ёки етказиб бериш 
мажбурияти қонун асосида расмийлаштирилади. Фьючерснинг ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки, шартнома имзоланаётган вақтда шартномадаги 
базис активдаги қимматли қоғозлар унинг сотувчисида умуман бўлмаслиги хам 
мумкин.
Фьючерс шартномаси қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши 
лозим: 
1. “Фьючерс” деб номланиши; 
2. Давлат органидан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хужжат ва 
тартиб рақами; 
3. “Фьючерс” имзоланган сана; 
4. “Фьючерс”нинг тури (сотиб олиш ёки сотиш учун); 
5. “Фьючерс эмитентининг” номланиши, юридик манзили ва банки 
реквизитлари; 
6. Эмитентнинг шартномадаги базис активни сотиб олиш ёки сотиш 
тўғрисидаги расмий мажбурияти; 
7. Фьючерснинг амалга оширилиш санаси; 
8. Базис активнинг хусусиятлари; 
9. Фьючерс эмитентининг имзоси ва мухри. 
Фьючерснинг опцион билан ўхшашлик томони шундаки, иккала 
шартнома асосида келажакда фонд қийматларини харид этиш ёки сотиш 
имконияти мавжуд. Фьючерснинг опциондан фарқи қуйидагилардан иборат: 
1. Фьючерс олди-сотди битими эмас, балки у фонд қийматларини етказиб
бериш тўғрисидаги қатъий мажбуриятдир; 
2. Фьючерс шартномадаги муддат келганда ҳисоб-китобларни қатъий 
тартибда амалга ошириш тўғрисидаги мажбуриятдир; 
3. Фьючерс бўйича хавф хатар риск юкори даражададир, чунки 
опциондан фарқли равишда фьючерс эгаси салбий вазиятда нафақат мукофот 
суммасини, балки ундан кўпрок суммани юқотиши мумкин. 
Фьючерс шартномасидаги шартлар биржа аукционидаги қимматли 
қоғозларга талаб ва таклифни чуқур ўрганган холда тузилади. Фьючерс 
битимидаги хисоб-китоблар эса фонд биржасидаги хисоб-клиринг палатаси 
орқали амалга оширилади. Бунинг учун ҳисоб-клиринг палатасида фьючерс 
шартномаси иштирокчиларининг (сотувчи ва олувчи) махсус ҳисоб рақамлари 
очилади.
Халқаро амалиётдаги фьючерс шартномаси шартларини амалга ошириш 
механизмини кўриб чиқамиз. Фьючерс шартномасида базис активдаги акциялар 
курсининг пасайиши ҳисобига манфаат юзага келади. Одатда фьючерс 
шартномасида қимматли қоғозлар таъминланмаган холда сотилади, яъни бу 
қимматли қоғозлар сотувчининг мулки бўлмаслиги хам мумкин. Фьючерс 
шартномасига асосан сотувчи брокердан маълум миқдордаги акцияларни сотиб 
олади. Лекин сотиб олинган пакет акциясининг фақат 60 фоизинигина тўлайди, 


99 
қолган 40 фоизини эса брокердан жорий нархда қарзга олади. Инвестор сотиб 
олинган пакет акцияни тўлиқ сотади. Фьючерс шартномасига асосан инвестор 
брокерга белгиланган муддатда келишилган қимматли қоғозларни етказиб 
бериши лозим. Ушбу холатда инвестор базис активдаги акциянинг нархини 
тушишидан манфаатдор, чунки муддат келганда у қарзга олинган акцияларни 
арзон нархда олади ва брокерга шарномада эски юқори нархда етказиб беради. 
Натижада инвестор қўшимча даромад олиши мумкин. Лекин олинган 
акцияларнинг нархи ошиб кеца, инвестор акцияларни юқори нархда харид этиб, 
уни брокерга шартномадаги белгиланган нархда етказиб беришга мажбур. 
Натижада инвестор катта зарар кўриши мумкин. Шунинг учун фьючерс 
шартномасини тузувчи шахслар фонд бозорини, унинг хозирги ва келажакдаги 
холатини хамда нарх-наво қандай бўлишини чуқур ўрганиши ва унинг билиши 
лозим бўлади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling