А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
Назорат учун саволлар 
 
Назорат учун саволлар 
1. Молиявий фьючерс шартномаларини суғурталаш қандай амалга 
оширилади?
2.Кредит ва фоиз опционлари, фоизли своп шартномаларини тушунтириб 
беринг.
3.«ГЕП”, «Флор», «Коридор» кўринишидаги фоизли шартномалар қандай 
шартномалар ҳисобланади? Бу шартномаларнинг бажарилишини мониторинг 
қилиш қандай амалга оширилади? 
 
 
 
 
 


101 
7- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИНИ СТРАТЕГИК 
БОШҚАРИШ 
 
7.1.Тижорат банклари фаолиятини ривожлантиришни стратегик 
режалаштириш.
7.2.Тижорат банки молиявий ресурсларини бошқаришда ички ва ташқи 
муҳитнинг таъсири.
7.3.
Тижорат банклари ресурсларини ички ва ташқи муҳитлар ва 
омилларнинг таъсирини камайтириш орқали бошқариш.
Таянч иборалар: банк, ресурс, пассив, омонат, фоиз сиёсати, стратегия, 
молиявий маблағ, аҳоли, даромад. 
7.1.Тижорат банклари фаолиятини ривожлантиришни стратегик 
режалаштириш 
 
Бозор муносабатлари шароитида тижорат банклари тармоқларини 
кенгайтириш улар ўртасида депозитлар, банклараро кредит ва бошқа 
кредиторларнинг маблағларини жалб этиш учун рақобатни юзага келтиради. 
Шундай екан, банклардан истиқболни олдиндан кўра билиш, кутиладиган 
ўзгаришлар ва ташқи таъсирларни ўз вақтида аниқлай олиш талаб этилади. 
Бунда банк фаолиятини стратегик режалаштириш катта аҳамиятга эга. 
Стратегия деганда, туб маънода, олиб борилаётган фаолиятни 
мужассамлашган режалаштириш сиёсати тушунилади. Стратегик бошқариш 
инсон 
салоҳиятига 
таяниб, 
фаолиятни 
мижозлар 
талабларига 
мувофиқлаштиришни кўзда тутади, рақобатда устунликни таъминлайдиган 
ўзгаришларни ўз вақтида амалга оширади. Банк фаолиятида эса, банкнинг аниқ 
мақсадларга эришишига имкон бериб, унинг узоқ муддат давомида фаолият 
кўрсатишини таъминлайди. Тижорат банклари молиявий ресурсларини 
стратегик бошқариш - бу омонатчилар ва бошқа кредиторларнинг 
маблағларини жалб этиш ва мазкур банк учун маблағлар манбаларининг 
тегишли комбинацияларини белгилаш билан боғлиқ фаолият бўлиб 
ҳисобланади. Тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш ҳамда молиявий 
ресурслар бошқарилишини стратегик режалаштириш, умуман олганда, 
қуйидагича босқичларда амалга оширилиши мумкин: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling