Стратегик маркетингни режалаштириш босқичи Стратегик маркетинг режасининг таҳлили - Стратегик маркетинг вазифаси корхона ёки фирма барча йўналишлари бўйича унинг ривожланиши ва рентабеллик даражасини аниқлаш ва умуман барча турдаги фаолиятнинг доимий равишда мўлжалга олиб туриш ва кузатишдан иборат.
- Стратегик маркетинг босқичларининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- Корхона миссиясини баён қилиш.
- Корхона миссиясини аниқлаш 4 та асосий элементни ўз ичига олиши керак:
- корхона тарихи
- корхона фаолият кўрсатиш доирасини аниқлаш
- келажак мақсадлар ва чекланишлар
- асосий стратегик вариантлар
- Ташқи омилларнинг таҳлили: муҳит жалб килувчанлиги. Бу ерда қуйидагилар ўрганилади:
- бозор тенденцияси
- сотиб олувчилар хулқи – атвори
- рақобат
- муҳит эволюцияси
- халқаро алоқалар
- Рақобатбардошлилик таҳлили объекти бўлиб маълум бир даражада турувчи корхона назоратида бўлган ички омиллар ҳисобланади. Кучли томонлар стратегияда харидорлар муҳим деб ҳисобланган фарқланувчи хусусиятлар ҳисобланади. Стратегияда фирманинг кучсиз томонлари кучайтирилиши керак.
Маркетинг стратегиясини танлаш. - Товар бозорлар портфели тушунчаси стратегик таҳлилда марказий ўринни эгаллайди ва у фирма фаолияти йўналиши изланишларига, ресурслар тақсимланишига асосланади. Шундай таҳлилнинг натижаларига караб ҳар хил ривожланиш стратегияларни таққослаш мумкин.
- Ўз портфелининг таҳлили турли хил товар бозорлари орасида чегараланган ресурсларни тақсимлашга кўп портфелли фирмага ёрдам беради. Умуман масала ҳар бир товар бозорларининг икки боғлиқ бўлмаган ўлчамлар: базавий бозорнинг жалб қилиниш даражаси ва фирманинг рақобатли кучи асосида турланишга асосланади. Бунинг учун “матрицали ўсиш - бозор улуши“ номли “Бостон консалтинг группаси” методи қўлланилади. Бу матрицада ички критерийдан фойдаланилади: жалб килиниш даражаси индикатори сифатида мақсадли сегмент ўсиш темпи ва рақобатбардошлик индикатори сифатида асосий пешкадам рақобатга нисбатан бозор улуши.
- Тўртта квадратга бўлинган жадвални кўриб чиқамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |