Ii-боб. Сув ресурсларидан фойдаланиш тенденцияси ва динамикаси
Download 467.43 Kb.
|
2 боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экин тури Майдони, га Улуши %
- Экин тури Ҳосилдорлик, ц/га Ялпи ҳосил, минг тонна
- Ирригация тизими бошқармаси бошлиғи
II-БОБ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА ДИНАМИКАСИ 2.1. Сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси (Бўз-сув ирригация тизими бошқармаси мисолида) Бугунги кунда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим саналади. Сув ресурсларига ҳақ тўлаш тизимининг жорий қилиниши билан ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан хўжаликлараро сув иншоатларини тозалаш ва истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув ресурсларининг сифатини ошириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Сув ресурсларини тўғри тақсимлаш уларга баҳо бериш юқори самарадорликка эришишда яхши натижага олиб келади. Бўз-сув ИТБ Географик жойлашуви Бўз-сув ИТБнинг умумий хизмат кўрсатиш майдони Тошкент вилоятида жами 171000 гектарни ташкил этади. Бўз-сув ИТБ Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Тошкент, Чиноз ва Янгийўл туманларига хизмат қилади. Бўзсув ИТБ ҳудуди асосий қисмини текислик ташкил этиб, иқлим жиҳатидан мўътадил зоналар сирасига киради. Қишлоқ хўжалиги ерлари. ИТБ ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган жами ер майдони 100735 гектар бўлиб, шундан суғориладиган майдонлар жами 93774 гектарни ташкил қилади. Суғориладиган майдонларда асосан пахта (15,931 минг га) ва ғалла (22,385 минг га) экинлари етиштирилиб, уларнинг умумий улуши 40,9%-ини ташкил этади. Қолган майдонларда макка,озуқабоп экинлар, сабзавот, полиз, боғ ва токзорлар етиштирилади. Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа майдонлари эса жами 17763 гектарни ташкил этиб, уларда асосан сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади. : 2012 йил экин турлари ва майдонлари ҳақида маълумот 2.1-жадвал
Жумладан, ИТБ бўйича пахтанинг ўртача ҳосилдорлиги 27,5 ц/га бўлса, ғалланики 54,2 ц/га-ни ташкил этади. Етиштириладиган пахта хом-ашёсининг ялпи ҳосили 43,8 минг тонна, ғалланинг ялпи ҳосили эса 121,3 минг тоннани ташкил этади. : 2012 йил экин турлари ва ҳосилдорлиги ҳақида маълумот 2.2-Жадвал
Сув хўжалиги бошқаруви ИТБда бошқарув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги “Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 320-сонли Қарорининг тузилиши асосида бошқарилади. (1-чизма) ИТБнинг ишчи-ходимлар сони жами 554 нафарни ташкил этиб, шундан аппарат ходимлари сони 15 нафарни ташкил этади.
Download 467.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling