Ii-боб. Сув ресурсларидан фойдаланиш тенденцияси ва динамикаси


-расм. Қишлоқ хўжалигида сувдан жамоа бўлиб фойдаланишнинг


Download 467.43 Kb.
bet5/7
Sana14.12.2022
Hajmi467.43 Kb.
#1002965
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 боб

5-расм. Қишлоқ хўжалигида сувдан жамоа бўлиб фойдаланишнинг
ташкилий иқтисодий асослари3
Масалан, соҳани яхши биладиган ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, сувчилар маслаҳатисиз ишнинг ташкилий жиҳатини бажариб бўлмайди;
- Сувдан жамоа бўлиб фойдаланиш субъектларининг қонунлар рухсат берадиган шаклларидан ҳар бир ҳудуд шарт-шароитлари учун мос келадиган ташкилий шаклини танлаш.
Бу ерда ҳудуднинг шароитлари қаторига асосий экин майдонлари рельефи, ирригация-мелиорация тармоқлари хусусиятлари, сув таъминоти даражаси, экинларни суғоришда насослардан фойдаланиш кўлами, сув истеъмолчиларининг ихтисослашув йўналишлари ва шу каби бошқа шароитларни киритиш мумкин;
-қишлоқ хўжалигида сувдан жамоа бўлиб фойдаланиш муносабатларини тартибга солиб борувчи (хусусий мулк асосида фаолият юритувчи хўжаликлар учун нодавлат шаклда) субъектни ташкил этиш.
Бугунги кунда республикамизда СИУлар фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий жиҳатлари қуйидаги тартибда амалга оширилмоқда:
 сув истеъмолчилари вакилларидан иборат бўлган ташаббускор гуруҳ уюшманинг зарурий ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқади, уюшмага киришга хоҳиш билдирган аъзолар рўйхатини тузади ва улар билан учрашувлар ташкил қилиб, таъсис ҳужжатларни муҳокама қилади;
 таъсис ҳужжатлари муҳокамаси натижаларида тайёрланган якуний ҳужжатларни СИУ нинг таъсис йиғилишида тасдиқлаш учун тайёрлаш ва уюшманинг таъсис йиғилишини чақириш;
Шунингдек, Уставда уюшма аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятлари, бошқарув органларнинг ташкилий тузилмаси, вазифаси, ваколатлари, уюшмани қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиблари ўз аксини топади. Устав таъсис йиғилишининг раиси томонидан имзоланиб, таъсисчилар йиғилиши муҳокамаси якунлари билан тегишли тарзда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб қонуний кучга эга бўлади. Ташаббускор гуруҳ аниқ ҳудуд доирасида Сув истеъмолчилари уюшмасини ташкил этиш зарурлигини асослаган ҳолда уюшма тузишни Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими раҳбарияти билан келишади. Шундан сўнг Сув истеъмолчилари уюшмасининг таъсис ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқади. Бунда тушуббускор гуруҳ томонидан тегишли соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Республикада фермер хўжаликлари ривожлантирилиши муносабати билан СИУлар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан муайян қонунчилик базаси шакллантирилди. Хорижий тажрибалар асосида уларнинг фаолиятини тартибга солиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. СИУ лар юридик шахс мақомида сув истеъмолчиларининг нодавлат-нотижорат ташкилоти сифатида, сув истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилди. Улар фаолияти давомида маълум ҳудуддаги сув истеъмолчиларига сув етказиб беради, сувга доир муносабатларни мувофиқлаштиради, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини амалга оширади, кўрсатилган хизмат учун тўланган маблағлар ҳисобидан фаолият юритади.
СИУлар фаолияти ва уларнинг вазифаларига доир мулоҳазаларни қуйидаги тизим орқали изоҳлаш мумкин бўлади (2.1-чизма). Чизмада келтирилган тизимдан кўриниб турибдики, СИУлар томонидан уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришда қатор муаммолар тўсиқ бўлмоқда.Айни пайтда ушбу муаммоларнинг юзага келиши учун қатор шарт-шароитлар ҳам мавжудлигини кузатиш мумкин. Мавжуд муаммоларнинг аксарият қисми СИУ ларнинг молиявий ҳолати талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида сувдан фойдаланувчилар молиявий ҳолати талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида
Таҳлиллар кўрсатишича, 2.10-жадвал маълумотларига кўра сув истеъмолчилар туюшмалари сони келтирилган. Бунда уч йиллик маълумотларни вилоятлар ва республика мисолида таққослашимиз мумкин.



Download 467.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling