«Боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг асосий параметрларини асослаш»
Download 94.5 Kb.
|
И.Насировдан тақриз
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг асосий параметрларини асослаш»
- ТАҚРИЗИ
- «Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш...»
Тадқиқотчи А.М.Абдуманноповнинг 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлок хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ихтисослиги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим қилинган «Боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг асосий параметрларини асослаш» мавзусида тайёрланган ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.05/30.06.2021.T.126.02 рақамли Илмий Кенгашга тақдим этилган диссертация ишига расмий оппонентнинг ТАҚРИЗИ 1. Диссертация мавзусининг долзарблиги Жахонда мева етиштиришда юкори ҳосил олиш учун тупроқнинг унумдорлигини сақлаган ҳолда унга ишлов берувчи машина ва қуролларни такомиллаштириш ҳамда илғор технологиялар ва замонавий техника воситаларини қўллаш етакчи ўринни эгалламоқда. Дунё миқёсида 40 миллион гектардан ортиқ майдонда мевали боғлар мавжудлиги, иш сифати ва унуми юқори ҳамда тупроққа ишлов берадиган энергия-ресурстежамкор машина ва қурилмаларни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этади. Шу жиҳатдан, бир ўтишда мевали кўчат қатор оралари тупроғини экин экишга тайёрловчи комбинaциялашган машинани ишлаб чиқиш ва кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисобланади. Жаҳонда мевали боғлар қатор оралари тупроғини ҳимоя зонасини қолдириш билан юмшатадиган, нам сақлайдиган, бегона ўтларни йўқотадиган, юқори ҳосил олишни таъминлайдиган юқори самарадорликка эга бўлган замонавий ресурстежамкор техника ва технологияларни янги илмий-техникавий ечимларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, боғ қатор оралари тупроғига бир ўтишда экин экишга тайёрловчи комбинaциялашган машина ва иш органларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бир рамада мақбул схема бўйича жойлаштириш йўли билан энергия тежамкорлигини таъминлайдиган технологик жараёни ва параметрларини асослашга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикада мева етиштиришда меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш, илғор технологиялардан фойдаланиш ва юқори унумли қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқиш юзасидан кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» да, жумладан «Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш...» бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш, жумладан, агротехник талаблар асосида боғ қатор ораларини бир ўтишда экин экишга тайёрловчи энергия-ресурстежамкор машина ишлаб чиқиш ва унинг асосий иш органлари параметрларини асослаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Олиб борилган таҳлиллар ва тадқиқотлар натижасида боғ қатор ораларини кам энергия сарифлаб иш сифати агротехник талаблари даражасида экин экишга тайёрлашни таъминлаши учун комбинациялашган машинанинг иш органларини рамада технологик иш жараёнларни бажарилиши кетма-кетлигига мос равишда жойлашиш конструкцияси яратилди. Ишлаб чиқилган янги технология ва уни амалга оширувчи комбинациялашган машинани қўлланилиши боғ қатор ораларини экишга тайёрлашда амалга ошириладиган жараёнларни бажариш учун агрегатларни далага киришлар сонини кискартиради, ёнилги мойлаш материаллари сарфини ва эксплуатацион харажатларни камайтириш ҳамда далани экишга тайёрлаш муддатларини 1,5-2 марта кискартириш имконини бериши кўрсатилган. А.М.Абдуманноповнинг диссертация иши мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрда қабул қилинган «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42 сонли қарори бўйича мақсадли давлат дастурлари асосида амалга оширилиши режалаштирилган «Боғ қатор ораларига баҳорги экинларни экишга тайёрловчи комбинaциялашган машинани яратиш» тижоратлаштириш лойиҳаси доирасида бажарилганлиги мазкур ишнинг боғдорчилик йўналишида долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Download 94.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling