2. Диссертация мавзусининг баҳоси ва унинг тугалланганлиги, ишни расмийлаштириш бўйича хулоса
Тақдим этилган диссертация иши кириш, бешта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган бўлиб, умумий ҳажми 119 бетдан иборат.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланганлиги, тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, тадқиқот объекти, тадқиқотнинг предмети, тадқиқот усуллари, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, тадқиқот натижаларининг апробацияси ва эълон қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.
Диссертациянинг «Муаммонинг қўйилиши ва тадқиқотнинг мақсади ҳамда вазифалари» деб номланган биринчи бобида боғ ва токзорлар қатор ораларига кишлок хужалиги экинларини экиб унумли фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, боғдорчиликда қўлланилаёдган чизел-култиваторлар, тупроққа экиш олдидан ишлов беришда қўлланиладиган комбинациялашган машиналар, чизелли юмшатгичлар ва эгат очгич иш органлари бўйича илгари бажарилган тадқиқотлар таҳлил этилган, улар асосида тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари шакллантирилган.
Диссертациянинг «Боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг конструкциясини ишлаб чиқиш ва унинг иш органларини рамада жойлаштириш схемасини асослаш» деб номланган иккинчи бобида боғ қатор ораларини кам энергия сарифлаб иш сифати агротехник талаблари даражасида экин экишга тайёрлашни таъминлаши учун комбинациялашган машинанинг иш органларини рамада технологик иш жараёнларни бажарилиши кетма-кетлигига мос равишда жойлаштириш бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Боғ қатор ораларига экин экишга тайёрловчи комбинaциялашган машинанинг асосий иш органларининг параметларини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотлар» деб номланган учинчи бобида боғ қатор ораларини экин экиш тайёрловчи комбинациялашган машинанинг юмшатгичлар ва эгат очгич иш органлари асосий параметрларини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотларнинг натижалари келтирилган.
Назарий тадқиқотлар асосида тиғли юмшатгичнинг тупроққа кириш бурчаги ва тиғнинг ўткирланиш бурчаги, тиғнинг қалинлиги, ўқёйсимон панжанининг очилиш бурчаги, тупроққа кириш бурчаги, қамров кенглиги, панжа тиғининг узунлиги, ҳамда юмшатгичларнинг тортишга қаршилиги, тиғли юмшатгич ва ўқёйсимон панжанинг орасидаги бўйлама ва кўндаланг масофалари аниқланган. Боғ қатор ораларига сабзавот ва полиз экинларини экиш учун эгат очгичнинг кўкрагининг баландлиги, канотларининг кенглиги, тупроққа кириш бурчаги, эгат очгичнинг очилиш бурчаги параметрларининг қийматлари аниқланган.
Диссертациянинг «Экспериментал тадқиқотларни ўтказиш усуллари ва натижалари» деб номланган тўртинчи бобида боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машина тиғли юмшаткич ва ўқёйсимон панжа ҳамда эгат очгич иш органларининг назарий аниқланган параметрлари амалда кам энергия сарфлаган ҳолда агротехник талаблар асосида тупроққа ишлов берилишини ва пушталарни сифатли қилиб тайёрлашни таъминланиши учун тиғли юмшаткич ва ўқёйсимон панжаларининг ишлов бериш чуқурлиги, иш органларининг кўндаланг ва бўйлама масофалари, ишлов берилган юзанинг нотеккислигига, тортишга қаршилигига ва тупроқнинг уваланиш сифатига таъсири ўрганилган ҳамда эгат очгичнинг тупроққа кириш бурчаклари, эгат очгич тишининг кенглиги, қанотларининг очилиш бурчаги, эгат асоси ва юқорисининг кенглига ҳамда тортишга қаршилига таъсири ўрганилиб иш органларни аниқланган мақбул ўлчамларининг натижалари келтирилган.
Диссертациянинг «Боғ қатор оралари экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг хўжалик синовларининг натижалари ва иқтисодий самарадорлиги» деб номланган бешинчи бобида ишлаб чиқилган боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг тажриба нусхасини қисқача техник тавсифи, дала синовлари натижалари ва унинг иқтисодий самарадорлиги келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |