А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банклараро кредитлар назарияси


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Банклараро кредитлар назарияси 
Марказий банк ёки вакил банкдан қарз олиш заҳираларнинг (бинобарин, 
ликвидликнинг ҳам) ҳолатини тузатиш учун маблағларини сафарбар этишнинг 
“хисоб ойнаси” (diskount window) деб номланадиган бир усулидир. 
Заҳираларни бараварлаштириб боришнинг ушбу усули кенг тарқалмаган 
бўлсада, бундай қарзлар Марказий банк томонидан назорат қилинади. 
Кредит ресурсларининг ўрнини қоплаш муддатлари турлича. Ҳалқаро 
амалиётда 1,3 ва 6 ой муддатдаги депозитлар, бир кундан токи бир неча йилгача 
энг юқори муддатлилари кўпроқ тарқалган. Банклараро кредит жалб этиш 
иккита усулда: мустақил равишда, тўғридан тўғри музокаралар йўли билан ёки 
молиявий воситачилар орқали амалга оширилади. Банкларнинг ўзлари 
банклараро 
кредит 
тўғрисида 
келишилган 
тақдирда 
уларнинг 
муносабатларнинг махсус шартнома билан расмийлаштиради. 
Бўш ресурсларни жалб этиш тўғридан-тўғри сотувчи-харидор ўртасида 
эмас, балки воситачи иштирокида кечади. Банкларнинг ўзлари, брокерлик 
идоралари, фонд биржалари, молия уйлари, кредит дўконлари йўсинида 
қатнашишлари мумкин. 
Евродолларлар бозоридан қарз олиш назарияси 
Евродолларлар бозоридаги қарз олиш йирик тижорат банклари учун 
иложи бўлган пассивларини бошқариш инструментидир. Ундан чет элда 
филиаллари бўлган банклар ҳам, бундай филиаллари бўлмаган банклар ҳам 
фойдаланадилар. Евродолларлар- АҚШ долларида ифодаланган ва АҚШдан 
ташқаридаги тижорат банкларида, шу жумладан, Америка банкларининг 
филиалларида сақланадиган қўйилмлар. 
Евродолларлар АҚШ банкнинг амеракалик ёки чет эллик омонатчиси чет 
элдаги банкка ёки Америка банкининг филиалига маблағ ўтказганида юзага 
келади. Ушбу операция ўтказилиши натижасида АҚШ долларларидаги янги 
депозит мажбурияти юзага келади. Мазкур ҳолда АҚШ долларларидаги
қопланиши шарт бўлган банк қўйилмалари ўзгармасдан қолади. Лекин чет элда 
АҚШ долларидаги янги депозит мажбурияти-евродолларлар пайдо бўлади. 
Банклар ресурсларини бошқаришнинг концепцияларидан яна бири- 
захира фондларини олиш назарияси ҳисобланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling