А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк ресурсларини тўлдириш мақсадида қарзларни сотиш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

8.3.Банк ресурсларини тўлдириш мақсадида қарзларни сотиш 
 
Банклар қарзлардан нафақат қимматли қоғозлар чиқаришда балки янги 
маблағлар шакллантиришда ҳам ва уларни янги эгаларига сотиш учун ҳам 
фойдаланишади. АҚШ банкларининг сотадиган қарзлари одатда 90 кунлик 
бўлади. Бу қарзлар янги ёки сотувчининг қарзлари балансидан ташқаридан бир 
қанча вақт ётган ҳам бўлиши мумкин. 
Қоидага кўра банк-сотувчи йиғилган қарзларга хизмат кўрсатиш ва 
қарздорлар манфатига қараб кам иш ҳақи учун (3-8%) ишлайди. Бундай 
қарзларни сотиб олувчилар асосан ҳорижий ва маҳаллий банклар, суғурта, 
пенсия компаниялари. Нобанк қарз олувчилардан эса вақтинчалик крайнрейн 
фондлари ҳисобланади. 
Қарзларни қайта сотилиши кучсизлари «учинчи дунё мамлакатлари» 
ҳисобланади. Аргентина, Бразилия, Мексика, Перу, Римнинг эски қарзлари ўз 
нархидан паст нархларда сотилади. Асосан бундай қарзларни ўша давлатда 
фаолият юритаётган банклар, инвестицион хорижий компаниялар сотиб олади. 
Бир қанча «учинчи дунё» га берилган кредитлар ўша давлатлар томонидан 
қайта сотиб олинганда яхши даромад келтирган. 
Кўпгина қарзлар хозирда қарзлар қатнашиши ёки қарзларни бўлиш йўли 
билан сотилади. Қарзда қатнашиш шартномасига кўра банк қарзнинг бир 
қисмини кредиторлар гурухига, бу қарзни сўндириш муддатига тенг муддатга 
сотади, бундай пайтда савдо ўтказилади кейн қарз сўндирилади. Одатда қарзда 
қатнашувчи банкни қидирмайди. Қарзларни бўлиш – узоқ муддатли қарзнинг 
қисқа муддатли қарз кўриниши ҳисобланади. Қарзни бўлиш чоғида банк 
сотувчи қарз бўйича тўланмаслик рискини ўз бўйнига олади ва маблағининг 
маълум қисмини шу қарзни тўлаш учун сақлаб куйиши лозим. Банкларнинг 
қарзларини кўпайиб кетишига бир неча сабаблар мавжуд. Бунда кам даромадли 
активлар ўз ўрнини фоиз ставкалари ошаётган вақтда катта даромадли 
активларга ўз ўрнини фоиз ставкалари ошаётган вақтда катта даромадли 


116 
активларга бўшатиб беради. Бундан олинган фойда банкнинг бошида даромад 
маблағларини молиялаштиришга ишлатилади ёки конвертация қилинади. 
Бундан ташкари қарзни сотиш банк активини секинлаштиради ва банк 
бошқарувчиси учун кредитлаш билан боғлиқ риск камайган капитал ошган 
балансни шакллантиришга имкон беради. Бу қарзларни сотиб олиб, банклар 
ссуда портфелини диверсификацияда ёрдам оладилар.
Қарзни сотиш банкларга инвестицион фаолияти ҳам ҳисобланади, яъни 
банкир ўзининг қарздорнинг била олиш қобилятини инвесторга сотади. 
Инвесторлар банк қарзларини сотиб олишини хохлашади, чунки улар биринчи 
даражали қарздор билан ишлатилаётгании билишади. Масалан, бозорда айнан 
биринчи даражали қарзларга юқори талаб бор, агар бу ҳолатда менежер 
нотўғри харажат қилиб ўз қарзларини сотиб кам ликвидли активларни олиб 
қолса, банк даромади камайишига олиб келади. 
Алоҳида ҳолларда банк-сотувчи қарзни тўланмаган қисми бўйича 
изланиш имкони берилади. Амалда харидор «сотувчи опционини» қабул 
қилади, бу эса унга банкка ишончли қарз сотиш имконини беради. Бу шартнома 
тўланмаслик рискини қарз сотиш имконини беради. Бу шартнома тўланмаслик 
рискини қарз бўйича бўлишга мажбур қилади. Замонавий қарзлар бозорида 
бундай шартномалар умумий қабул қилинмаган. Федерал тизим қонунларига 
кўра изланиш имкониятини олувчи банк етарли қарзни қоплаш учун маблағга 
эга бўлиши шарт ҳисобланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling