Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 22- мактабнинг 11- “А” синф ўқувчиси Низомова Муборакнинг


Download 4.87 Mb.
bet1/7
Sana25.10.2023
Hajmi4.87 Mb.
#1721658
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Сафарова Гулчера 19- мактаб


Самарқанд вилояти
Пахтачи туманидаги
22- мактабнинг 11- “А” синф ўқувчиси Низомова Муборакнинг
“Ватан тараққиётига мен ҳам масъулман” мавузисидаги
taqdimoti
Жонажон мамлакатимиз сарҳадларини ва озодлигини ҳимоя қилиш учун мард ўғлонлар, ҳаттоки уларни дунёга келтирган оналар ҳам ўзларининг ширин жонини фидо қилишдан қочмайди ва шу азиз Ватан учун фидокорликни ўзига шараф деб билади. Ўзбекистон – асли мард ва фидойи инсонлар юрти. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан бу йилги мустақиллик айёмининг бош ғояси “Сен – қудрат манбаи, садоқат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деб белгиланди.

Тарихга назар

1990 йил 20 июнда “Ўзбекистоннинг Мустақиллик Декларацияси” ва 1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

1991 йил 31 август – ушбу тарихий санадан эътиборан ўз мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон суверен демократик республика сифатида мустақил ички ва ташқи сиёсатини юрита бошлади.

Шу билан бирга ўз байроғимиз, гербимиз, миллий мадҳиямиз, миллий валютамиз, миллий армиямиз ва Конституциямизга эга бўлдик.

Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида республикамизда юзага келган оғир ижтимоий-иқтисодий вазият

  • ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича собиқ иттифоқнинг 15 та республикалари ичида 12-ўринда;
  • аҳоли жон бошига миллий даромад собиқ иттифоқнинг ўртача кўрсаткичидан 2 баробар кам бўлган;
  • аҳолининг халқ истеъмоли моллари билан таъминланиши бор-йўғи 40 фоизни ташкил этган;
  • аҳоли даромад даражаси ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш жиҳатидан иттифоқдош республикалар орасида охирги ўринлардан бирида турган.

1980 йилларда республикамизда 107 та пахта тозалаш заводи, 409 та қуритиш-тозалаш цехларига эга бўлган пахта пунктлари ишларди.
Республикамизнинг тўқимачилик саноати эса етиштирилган пахта толасининг атиги 10%ни қабул қилиш ва тайёр маҳсулотга айлантириш имкониятига эга эди.

Download 4.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling