- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ёшлар муаммоларини ўрганиш, уюшмаган ёшларни ижобий муҳитга қайтариш, ёшларнинг маънавий тарбияси бўйича мақсадли амалий чораларни амалга ошириш, ўзларини намоён этишлари учун ёшларга имкониятлар майдонини кенгайтириш, таълим соҳасидаги умуммиллий давлат дастурларининг ижросига кўмаклашиш, болаларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш каби вазифалар белгилаб берилди.
“Қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик қилиш, минтақамиздаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш” «Ўзбекистон дунёдаги барча давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга содиқ қоламиз”. Шавкат Мирзиёев Президент Ш.Мирзиёев ўзининг илк хорижий сафарларини Туркманистон (2017 йил 5-6 март, 20 май) ва Қозоғистон (2017 йил 22-23 март, 29 апрель, 9 июнь) давлатларидан бошлади. Қирғизистон ва Тожикистон республикалари билан мавжуд чегара масалалари фаол тарзда ҳал этилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойидан Тошкент-Душанбе авиамаршрути қатнови йўлга қўйилди. Жорий йилнинг июнь ойида Душанбе (Сўғд-2017) ва Астана (ЭКСПО-2017) шаҳарларида ташкил этилган халқаро савдо-кўргазма ярмаркаларида мамлакатимизда ишлаб чиқилган маҳсулотлар кенг ҳажмда намойиш этилди.
Сен – қудрат манбаи, садоқат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |