2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди. Ш.М.Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Президент сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев жами сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди.
2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги Фармонига мувофиқ барча ҳудудларда, ҳар бир туман ва шаҳарда «Халқ қабулхоналари» ташкил этилди. Жорий 7 ойи давомида уларга тўғридан-тўғри, телефон орқали ва виртуал тарзда 1 млн. шахс мурожаат қилган.
- Деярли барча вазирлик ва идораларда “ишонч телефони” ва “виртуал қабулхона” хизматлари йўлга қўйилди. Халқ таълим вазирлигида ҳам “10-06” қисқа рақамли ишонч телефони фаолият кўрсатмоқда.
- Барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши жорий этилди.
“Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” - Маънавий ҳаётимизни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилда бир қанча муҳим ҳужжатлар, жумладан, китобхонлик маданиятини ошириш, маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш, ҳудудларда улуғ санъаткорларимиз номи билан аталадиган ижодий мактаб ва марказлар ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва фармойишлар қабул қилинди.
- Халқ таълими тизимидаги 211 та ахборот ресурс марказлари ва барча мактаб кутубхоналарига 28 номдаги жами 1,2 млн. нусха бадиий адабиётлар, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари етказиб берилди.
- Тошкент шаҳрида Адиблар хиёбони бунёд этиш, Наманган вилоятида улкан маърифатпарвар Ибрат домла, Жиззах шаҳрида атоқли ижодкорлар Ҳамид Олимжон, Зулфия ва Шароф Рашидов, Хоразм вилоятида оташнафас ҳофиз Комилжон Отаниёзов, Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Ибройим Юсупов, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф хотираларини абадийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |