А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


- боб. БАНК ИШИДА БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

8- боб. БАНК ИШИДА БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ 
МОЛИЯЛАШТИРИШ 
8.1.Банкларда балансдан ташқари молиялаштириш тушунчаси.
8.2..
Банк активлари ва қарзларни секюритизациялаш
8.3.
Банк ресурсларини тўлдириш мақсадида қарзларни сотиш 
Таянч иборалар: банк, баланс, қимматли қоғоз, кредит, секюритизация, 
аккредетив, муддатли битимлар. 
8.1.Банкларда балансдан ташкари молиялаштириш тушунчаси 
Кўпчилик ривожланган давлатлар тижорат банклари яқин йилларда 
комиссион даромад олишга қаратилган балансдан ташқари фаолиятни 
сезиларли даражада кенгайтирдилар. Мазкур фаолият кенгайиши анъанавий 
кредитлаш соҳасидаги қисқаришлар билан боғлиқ. 
Корпорацияларнинг қарз маблагларини жалб қилиш имкониятларининг 
ортиши, яъни қимматли қогоз эмиссия қилиш орқали қарз жалб қилиш, 
қолаверса нобанк секторининг ривожланиши банкларнинг кредитлаш 
соҳасидаги қисқаришларга олиб келди. 
Балансдан ташқари фаолиятнинг жадал ўсишга иқтисодий асос бўлиб 
бугунги кунда корпорациялар юз тутаётган молиявий рискларнинг ортиши 
ҳисобланади. Ҳосилавий қимматли қоғозлар (деривативлар) молиявий 
рискларни хеджирлаш инструмени бўлиш билан бирга, балансдан ташқари 
моддалар қаторига киради. 
Балансдан ташқари моддалар активлари ва пассивларига алоқаси 
бўлмаган бойликлар, ҳужжатлар, топшириқномаларни ҳисобга олиш мақсадида 
қўлланилади. Балансдан ташқари моддалар қуйидаги бўлимлардан иборат: 
-захира фондларидаги пул билетлари ва тангалар; 
-қарздорларнинг муддатли мажбуриятлари ва ссудалар; 
-банк томонидан инкассо учун ва йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари 
асосида кредитлар билан таъминлаш учун қабул қилинган ҳисоб-китб 
ҳужжатлари; 
-қатъий ҳисоботда турувчи бланкалар; 
-пул белгиларини муомалага чиқаришга рухсатномалар; 
-тўлов учун аккредитивлар ва бошқалар; 
Балансдан ташқари моддалар банклар балансида якуний баланс 
ҳисобварақаларидан кейин жойлаштирилади. 
Балансдан ташқари моддалар бўйича операциялар банкнинг молиявий 
аҳволи тўғрисидағи ҳисоботларга киритилмаса ҳам, банк учун хатарлидир. Бу 
хатр айниқса мижознинг учинчи шахсдан олган кредитини банк томонидан 
кафолатланишида ўз аксини топган. Агар банк мижози, учинчи шахсдан олган 
кредитини қайтариш имконига эга бўлмаса, унга кафиллик бергани учун,банк 
бу кредитни тўлайди. 


111 
Халқаро банк амалиёти шуни кўрсатадики, 100 йиллар давомида банклар 
аҳолидан ўзларининг маблағларини кўпайтириш мақсадида маблағлар жалб 
этилган ва қарзларга асосий даромад манбаи сифатида таяниб қолишган. 
Охирги йилларда эса банклар олдида жиддий муаммолар пайдо бўлиб қолди, 
яъни омонатчилар жамғармалари ва қарз олувчилардан қарз маблағларига 
бўлган талаблар орасидаги фарқдан ошиши ва одатий қарз олувчилар 
банклардан ташқари яна бошқа фойдали капитал қуйиш манбаларини топишди. 
Нобанк молиявий институтлар (брокерлик, дилерлик, суғурта компаниялари) 
банклардан фарқли равишда нақд пулни бошқаришнинг янги хизматларини 
таклиф қилишди. Бунинг оқибатида депозитларнинг ҳажми кутилгандан кўра 
пасайди ва банклар янги маблағ жалб этиш йўлларини қидиришга мажбур 
бўлинмоқда. 
Бир қанча молиявий янгиликлар охирги вақтларда оммавийлашмоқда ва 
улар фондлар ўртасидаги фарқни тўлдиришда кенг ёрдам бермоқда. Буларга 
активлар секюритизацияси, қарзлар савдоси, кредит кафолатларини чиқариш, 
кредитда мижозларнинг истъемолини ҳимоялашни киритиш мумкин. 
Банк ташкилотлари ва қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни асосий 
тамойиллридан бири бу банк берадиган қарзларнинг таъмиланганлигидир. 
Кредитни сўндира олмаслик рискидан қочиш учун қарздор таъминотга эга 
бўлиши лозим (ишонч кредитидан ташқари). Белгиланган қонун-қоидаларга 
кўра банк томонидан бериладиган кредитлар учун таъминот бўлиб мол-мулк
қимматли-қоғозлар, учинчи шахс кафолати, кредит сўндирилмаслиги суғуртаси 
ҳисобланади. 
Шу 
туфайли охирги йилларда молиявий кафолатлар бозори 
ривожланмоқда. Кафолатлар қарз берувчининг кредиторлар олган қарзни 
суғурталаш орқали рискдан қочиш ва молиявий харажатларни камайтиришга 
ёрдам беради. Молиявий кафолатлар қарздор банкрот ҳисобланиб шартномани 
бажариб бера олмаган тақдирда ҳам асосий қарзни ва фоизларни вақтинчалик 
тўлаш учун мўлжалланган. Балансдан ташқари фаолиятга асосан кредит 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling