А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов
Download 0.79 Mb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма янги
while b>0 do
begin c:=a mod b; a:=b; b:=c; end; writeln(a); end. Масала 2. шартни қаноатлантирувчи йиғиндини ҳисоблаш дастури тузилсин. program qator_yig`indisi; var x,e,i,y,s:real; begin write ('x,e-'); readln(x,e); y:=1; i:=0; while (abs(y)>e) do begin s:=s+y; i:=i+1; y:=y*x/i; end; writeln('Qator yig`indisi S=',S); end. 2. Параметрли цикл оператори. Параметрли цикл оператори биз кўриб ўтган цикл операторлари қисқача кўринишда бўлиб, паскаль тилининг имкониятини кенгайтиради. Бу оператор асосан 2 хил кўринишда бўлади. Иккала ҳолда ҳам цикл параметри бутун катталиклар билан иш кўради. Бичими: for i:=a to b do <оператор> Бунда for – учун, оператор номи; i – цикл параметри; a – цикл параметрининг бошланғич қиймати; b – цикл параметрининг охирги (максимал) қиймати; i, a, b – бутун катталиклар; do – ёрдамчи сўз; to – гача ёрдамчи сўз; <оператор> - оператор ёки мураккаб оператор бўлиб, цикл танаси дейилади. Параметрли цикл оператори қуйидагича бажарилади. Бунда аввало параметрнинг бошланғич ва охирги қийматлари хотирада сақланади. Сўнгра цикл параметри i циклнинг бошланғич қийматига тенглаштирилади ва цикл параметрининг охирги қиймати билан солиштирилади. Агар i нинг қиймати b дан кичик ёки тенг бўлса, цикл биринчи қадами бажарилади ва бошқариш яна цикл бошига узатилади. Шундай қилиб циклнинг кейинги қадамига йўл очилади. Кейинги қадамда цикл параметрига бир сони (i=a+1) қўшилади ва яна цикл параметрининг оҳирги қиймати b билан солиштирилади. i=a+1<b бўлса, цикл танасининг иккинчи қадами бажарилади ва х.к. Акс ҳолда i>b бўлса, цикл танасидан кейинги жойлашган операторлар кетма-кетлиги бажарилади. Бу жараён i=b бўлгунга қадар бажарилади. Агар цикл параметрининг биринчи қиймати унинг охирги қийматидан катта бўлса, цикл бирор марта ҳам бажарилмайди. Демак параметрли цикл операторининг бир кўриниши тўла бажарилиши учун i,a,b лар бутун типли катталик бўлиб a<b бўлиши мақсадга мувофиқ экан. Параметрли такрорлаш командасининг иккинчи ҳоли бўлиб, у қуйидаги кўринишда бўлади: Бичими: for i:=a downto b do <цикл танаси>; Бунда a – цикл параметрининг максимал қиймати; downto – ёрдамчи сўз; b – цикл параметрининг минимал қиймати. Параметрли цикл операторининг бу кўринишида ҳам i, a, b лар бутун катталик бўлиши ва a>b шартининг бажарилиши талаб қлинади. Бу ҳолда ҳам цикл параметрининг бошлнғич қиймати сақланади ва a>b бўлса, йиклнинг биринчи қадами бажарилади. Акс ҳолда циклнинг бажарилиши тўхтатилади. Циклнинг ҳар бир қадамида цикл параметрининг бошланғич қийматидан кетма-кет бир сони айирилиб борилади ва циклнинг ҳар бир қадамида циклнинг иккинчи қиймати билан солиштирилади. Цикл параметрининг қиймати иккинчи қийматидан кичик бўлган ҳолларда цикл танасидаиг оператор бажарилади. Бу жараён цикл параметрининг қиймати цикл параметрининг минимал қийматидан кичик бўлгунча давом этади. Цикл танаси мураккаб бўлиши ҳам мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling