А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов
Download 0.79 Mb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма янги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ А.А.Медатов, М.К.Абдувохидов, О.А.Маматқулов. TURBO PASCAL ДАСТУРЛАШ ТИЛИ (услубий қўлланма) А Н Д И Ж О Н - 2 0 1 3 А.А.Медатов, М.К.Абдувохидов, О.А.Маматқулов. Turbo Pascal дастурлаш тилиМетодик қўлланма. – Андижон, АДУ, 2013 й.- б. Методик қўлланма Turbo Pascal 7.1 дастурлаш пакетига бағишланган бўлиб, унда дастурлаш тилидаги асосий тушунчалар, операторлар, процедура ва функциялар, файллар ва модуллар баён қилинган. Ҳар бир мавзу бўйича мисоллар ва дастурлар келтирилган. Ушбу методик қўлланма академик лицей, касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек, информатика фани ўқитувчилари ҳам қўшимча адабиёт сифатида фойдаланишлари мумкин деб ҳисоблаймиз. Масъул муҳаррир: АДУ информатика кафедраси мудири т.ф.н. М.Махкамов. Тақризчи: АДУ илмий ишлари бўйича проректори, т.ф.д., проф.Р.Алиев Андижон Давлат университети табиий фанлари бўйича ўқув услубий кенгашининг йиғилишида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган. Мажлис баёни №, апрель 2013 йил. Андижон, Андижон Давлат университети, 2013 й. Сўз боши Turbo Pascal дастурлаш тили Borland International фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, хозирги вақтда ҳам Windows мухити учун мўлжалланган Delphi тилининг асоси сифатида кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Pascal дастурлаш тили асосий ўқув тили сифатида ҳам эътироф этилади. Чунки дастурлаш тилларидан бирини мукаммал эгалламоқчи бўлган ҳар бир ёш дастурчи шу тилни ўрганишдан бошлаши мухим ахамият касб этади. Turbo Pascal 7.1 Borland International фирмаси томонидан ишлаб чиқилган тилнинг охирги версияси ҳисобланади. Ушбу дастурлаш тилидан MS DOS операцион системаси мухитидагина эмас, балки Windows мухитида ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу тил ўзининг аввалги версияларига қараганда имкониятининг кенглиги билан фарқланади. Дастурлаш мухитида дастурни киритиш, компиляция қилиш, тузилган дастурдаги хатоликларни аниқлаш ва созлаш имконияти кенгайтирилган. Ушбу қўлланмада дастурлаш тилининг асосий имкониятлари ёритилган. Ҳар бир мавзу бўйича берилган назарий маълумотлар учун дастурлар тузилган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling