А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов
Download 0.79 Mb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустаҳкамлаш учун саволлар.
- Таянч тушунчалар
- Адабиётлар
- Таянч сўз ва иборалар
- 1. Мантиқ алгeбрасининг асоси
М асала: х ва y натурал сонларининг энг катта умумий бўлувчиси d ни топишда фойдаланадиган Евклид алгоритмини кўриб чиқайлик. Бу алгоритмнинг сўзлар орқали берилиши аввалги мавзуимизда баён қилинган. Мустаҳкамлаш учун саволлар. 1. Алгоритм сўзи кимнинг номи билан боғлиқ?. 2. Алгоритм деганда нима тушунилади? 3. Алгоритм қандай хоссаларга эга? 4. Алгоритм қандай усулларда берилади? Таянч тушунчалар: алгоритм, дискретлик, тушунарлилик, аниқлик, оммавийлик, натижавийлик, алгоритмнинг тасвирланиши. Чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи алгоритмар; блок схема. Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10] Мантиқий алгебра асослари. Мантиқий амаллар. Режа: 1. Mantiq algebrasining asosi 2. Мантиқ алгебрасининг аксиомалари 3. Мантиқ алгебрасининг теоремалари 4. Mantiqiy funktsiyalar 5. Мантиқий (битли) амаллар Таянч сўз ва иборалар: Арифметик ифодалар, арифметик амаллар, бутун сонли бўлиш (DIV), (MOD) модул бўйича бўлиш, арифметик ёки (AND), чапга силжитиш (SHL), ўнга силжитиш (SHR), мантиқий қўшиш (ОR), ёки (ХОR), (+) сақлаш ҳар амали, (-) сақлаш унар амали, NOT амали, Мантиқий (Мантиқий) ифодалар(AND, ОR, NOT,ХОR), кўрсатгични ташкил этиш амаллари. 1. Мантиқ алгeбрасининг асоси Ҳисоблаш системаларининг асосий техник базаси бўлган ҳисоблаш машиналари арифметик амаллар билан бир қаторда, мантиқий амалларни ҳам бажариш хусусиятигаэга. Бизга маълумки мантиқ - бу фикрлаш шакллари ва қонунлари ҳақидаги фандир. Мантиқий математика эса мантиқий масалаларни ечиш учун расмий усулларни танлаш имконини ўрганиш билан шуғулланади. Электрон ҳисоблаш машиналарида (ЭҲМ) ва умуман рақамли электрон техникасида асосан мантиқий математиканинг бошланғич бўлими - фикрларни (билдирилган ёки баён этилган) ҳисоблаш, яъни мантиқий алгебра қўлланилади. Баъзи адабиётларда мантиқий алгебрани ХIХ асрда фикрларнинг ҳисоблаш асосларини яратган инглиз олими Джордж Бул номи билан боғлайдилар, яъни Бул алгебраси деб ҳам аташади. Ҳозирги вақтда мантиқий алгебра ЭҲМнинг ҳар хил узелларини анализ қилишда ва синтезлашда, ҳамда мантиқий масалаларни машина ёрдамида ечишда кенг қўлланилади. Ҳар қандай мантиқий функция (ҳақиқатлик) чинлик жадвали орқали берилганда аргумент қийматларининг ҳар бир тўпламига мос равишда функциянинг қиймати 0 ва 1 ёки d кўринишида берилади (d белгиси функциянинг ноаниқ қийматини билдиради, унинг ўрнига баъзи ҳолатда 0 ёки 1 кўрсатиш мумкин). Функцияга ноаниқ (d) қийматни берадиган тўпламга маъносиз тўплам дейилади. Аргументларнинг барча тўпламларида фақат 0 ва 1 қийматлари билан аниқланган функцияни тўлиқ аниқланган, акс ҳолда қисман аниқланган дейилади. Билдирилган фикрлар тушунчаси мантиқий алгебранинг дастлабки (бошланғич) тушунчаси бўлиб хизмат қилади. Билдирилган фикр сифатида тўғри (ҳақиқий) ёки нотўғрилиги нуқтаи назаридан билдирилган ҳар қандай тасдиқ тушунилади. Фикрнинг бошқа сифат белгилари (яхши, ёмон, нодир, адабий, сиёсий ва ҳ.) эътиборга олинмайди. Фикр фақат ҳақиқий (тўғри) ёки нотўғри бўлиши мумкин. Фикрнинг бўлиши мумкин бўлган ҳолатлари сифатида тўғри ёки нотўғрилигини айтиш мумкин. Фикрларнинг шу иккилик табиатига мослигини эътиборга олиб, уларни мантиқий ўзгарувчилар деб аташга келишилган ва лотин алифбосининг ҳарфлари билан белгилаш қабул қилинган. Бунда фикрнинг тўғри ҳолига 1 қиймати ва нотўғри ҳолига 0 қиймати берилади.Фикрлар содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Содда фикр деб, ҳақиқийлик қиймати бошқа қандайдир фикрнинг ҳақиқийлик қийматига боғлиқ бўлмаган фикрга айтилади. Мисол сифатида қуйидаги икки фикрни келтиришимиз мумкин: Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling