А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов


Алгоритм ҳақида тушунчаси


Download 0.79 Mb.
bet3/57
Sana20.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1035125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма янги

2. Алгоритм ҳақида тушунчаси.
"Информатика" курсининг марказий тушунчаларидан бири алгоритм тушунчасидир. Алгоритм тушунчаси замонавий математиканинг энг кенг тарқалган тушунчаларидан биридир. Унга қатъий таъриф берилмайди, яъни уни содда тушунчалар орқали ифодалаб бўлмайди.
ЭҲМда бирор математик масалани ечиш ёки унга дастур тузиш учун аввало унинг математик модели қурилади. Математик моделини қуриш мумкин бўлган хар қандай масалани ЭҲМ да ечиш мумкин бўлади. Масаланинг математик модели қурилиб, унинг ечиш усули танланади. Сўнгра танланган усул бўйича масалага дастур тузилади ва ЭҲМ га киритиш амалга оширилади. Ушбу босқичда талаб қилинган ҳисоблаш жараёнини етарлича тўлиқ, аниқ ва бир маъноли тавсифлаш зарурати туғилади. Машинага ҳисоблаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида зарур кўрсатмалар ҳам берилиши керак. Шундай қилиб, ЭҲМга топшириқ тайёрланаётганда ҳисоблаш жараёнини ёки ЭҲМда бажариладиган ихтиёрий бошқа амаллар кетма-кетлигини аниқ ва тўла тавсифлаш зарурати пайдо бўлади. Ана шу тавсиф ечиш алгоритми билан берилади.
Масалани ечиш алгоритмини излаш, ишлаб чиқиш ва тавсифлаш алгоритмлаш дейилади. Алгоритм сўзи ва тушунчаси IХ асрда яшаб ижод этган буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номи билан узвий боғлиқ. Алгоритм сўзи Ал-Хоразмий номини Европа олимлари томонидан бузиб талаффуз қилинишидан юзага келган. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб ўнлик саноқ системасининг принципларини ва ундаги тўрт амалларни бажариш қоидаларини асослаб берган. Алгоритм деганда ижрочига кўрсатилган бирор мақсадга эришишга ёки берилган турдаги ихтиёрий масаланинг ечилишини таъминлайдиган кўрсатмаларнинг (буйруқларнинг) аниқ, тушунарли, чекли ҳамда тўлиқ тизими тушунилади. Алгоритмлар фақат ҳисоблашга оид масалаларга тадбиқ қилинмасдан, балки бошқа характердаги масалаларга ҳам кенг қўлланилади.
3. Алгоритмнинг хоссалари.
Маълумки, алгоритм кўрсатмалар тизимидан иборат. Кўрсатмаларнинг мазмуни, келиш тартиби, қўлланиш доираси ва олинадиган натижасидан келиб чиқиб, алгоритмнинг энг асосий хоссалари билан танишиб чиқамиз.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling