Умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларини касб-хунар коллежлари негизида


Download 18.06 Kb.
Sana16.03.2023
Hajmi18.06 Kb.
#1279233
Bog'liq
2 5278383866116047543


Умумтаълим мактабларининг
10-11 синф ўқувчиларини касб-хунар коллежлари негизида
бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича хамкорлик
ШАРТНОМАСИ

«_____» __________ 20 ___ йил Риштон тумани


“Таълим тўғрисида” хамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек 8.08.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 3180-сонли фармони асосида малакали мутахасислар тайёрлаш мақсадида, биз қуйида имзо чекувчилар Риштон Политехника КХК томонидан коллеж директори А.Рахимжонов ва 7-умумий ўрта таълим мактаби томонидан мактаб директори С.Дехқонов “Умумтаълим мактабларининг 10-11 –синф ўқувчиларини касб хунар коллежлари негизида бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича хамкорлик шартномаси” ни тузиб, қуйидаги шартнома мажбуриятларини зиммамизга оламиз:


КХК ва ЎМТ маркази (Риштон Политехника КХК)

  1. ХТВ ва ЎМТ марказининг талаблари ва кўрсатмаларига мувофиқ 10-11-синф ўқувчиларига зарур жихозлар ва инвертар билан жихозланган (маълум касб ва йўналишлар бўйича) синфларни тақдим этиш, лабараториялар, устахоналар, цехлар билан таъминлаш.

  2. Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар хисобидан тажрибали, малакали ўқитувчилар ва усталарининг ўқув ва амалий машғулотларини олиб боришни ташкил этиш.

  3. Ўқувчи ва уларинг ота-оналарининг хохиш- истаклари, шунингдек касб -хунар коллежи моддий техника базаси ва зарур педагогик ходимлар мавжудлигини инобатга олиб, умумтаълим мактаблари ходимлари ва психологларини жалб этган холда таълим ва хунар гурухлари учун танлов ўтказиш.

  4. Ушбу гурухларда ўқитиш сифатини назорат қилиш ва методик кўрсатмалар бериш.

  5. Умумтаълим мактаблари билан ўқув жараёнини олиб бориш бориш, билимларини бахолаш ва ўтказишнинг нормалари хамда муддатлари, шунингдек таълим ва тарбия билан боғлиқ масалаларини мувофиқлаштириш.

  6. Мактаб маъмуриятини ўқувчиларининг ўқув гурухларига қатнашиши , билим даражаси, қизиқиши, талаб этилган формаларини кийиши хақида мунтазам хабардор қилиш.

  7. Зарур хужжатларни расмийлаштириб мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига коллеж кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини бериш.

  8. Қобилиятли ўқувчиларни илмий, техник ва ижодий конструкторлик ишларига жалб қилиш.

  9. Мактабда ўтказиладиган ота-она мажлисларида иштирок этиб, ота-оналарига фарзандларининг билим даражаси ва хулқи хақида маълумот бериш.

  10. Ўқув жараёнини даврий равишда тахлил қилиш ва қўшма педагогик кенгашда тинглаш.

  11. Чорак охиридан 3 кун олдин ўқувчининг якуний бахосини мактаб ўқув бўлимига тақдим этиш.

7-умумий ўрта таълим мактаби:

  1. Буюртма ва ушбу шартномага биноан, тасдиқланган жадвалга мувофиқ барча синфларнинг 10-11-синфлар иштирокини 100% таъминлаш.

  2. Синф рахбаридан ташқари, ўқувчиларни машғулотларга қатнаш давоматини назорат қилишга мактабнинг масъул ходимини бириктириш.

  3. Ўқувчилар ва уларинг ота-оналари билан танлаган касбига қизиқишини ошириш, одоб-ахлоқ қоидалари, устахоналарида ишлашда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, касб-хунар коллежига бориш вақти хақида мунтазам иш олиб бориш.

  4. 8-9-синф ўқувчилари билан мазкур коллежда ўргатиладиган касб ва мутахасисликлари оид касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.

  5. Касб-хунар коллежлари ўқитувчилари ва усталари билан биргаликда касбий ва умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва улар учун ягона талабларини ишлаб чиқиш бўйича семинарлар ташкил этиш.

  6. Педагогик кенгашнинг хар бир йиғилишмда 10-11-синфларнинг бошланғич касбий таълимга ўтишининг боришини тинглаш.

Томонларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари асосида амалга оширилади.


Агар шартнома бекор қилинмаса ёки унга бирон бир ўзгартириш киритилмаса, шартномалар муддати хар йили узайтирилади.


ТОМОНЛАРИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ

Риштон Политехника КХК 7-умумий ўрта таълим мактаби


директори: А.Рахимжонов директори: С.Дехқонов
Риштон шахар Риштон тумани
Янгиобод кўча № 2-уй Тўда қ-ғи Мактаб кўча № 16-уй
Download 18.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling