А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов


Чизиқли ва тармоқланувчи алгоритмлар


Download 0.79 Mb.
bet6/57
Sana20.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1035125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма янги

5. Чизиқли ва тармоқланувчи алгоритмлар.
Чизиқли алгоритмлар. Маълум формула орқали бирор фигуранинг юзини ҳисоблаш ёки масалани ечиш алгоритми кўрсатмалари кетма-кетлиги тўғри бажарилса, яъни масалани ечиш жараёнида шартлар, такрорланишлар қатнашмаса бундай алгоритмлар чизиқли алгоритмлар дейилади. Масалан, трапециянинг юзини формула орқали ҳисоблаш ёки текисликдаги икки нуқта орасидаги масофани формуласи ёрдамида қийматини топиш алгоритми чизиқли алгоритмга мисол бўла олади.
Шартлар қатнашган алгоритмлар тармоқланувчи алгоритмлар дейилади. Масалан, aх2bхc0 кўринишдаги квадрат тенгламанинг илдизларини топишда дискриминантнинг нолдан катта, нолга тенг ёки кичик шартлари текширилиши талаб қилинади. Шу шартларнинг бажарилишига қараб масаланинг ечими баҳоланади.
Такрорланувчи (циклли) алгоритмлар.
Айрим масалаларни ҳал қилишда масаланинг бирор қисмини бир неча бор такроран ҳисоблашга тўғри келади. Бундай алгоритмлар такрорланувчи (циклли) алгоритмлар дейилади. Масалан, йиғиндининг қийматини ҳисоблашда n нинг қийматига боғлиқ равишда ei – 2i функцияси i нинг хар бир қийматида ҳисобланиб аввалги қийматига қўшилиб борилади. Бу ҳолда ei – 2i функциясини ҳисоблаш жараёни n га боғлиқ равишда бир неча бор такроран ҳисобланади.


6. Блок схема.
Алгоритмни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичида алгоритмни ёзишнинг энг қулай усули алгоритмнинг структурвий схемасидир. Бу махсус воситанинг номи блок схема деб юритилади. Блок схемалар турли геометрик фигуралар шаклидаги оддий элеменлардан ташкил топади.
Алгоритмни структура схемаси берилган алгоритмни амалга оширишдаги амаллар кетма-кетлигининг график тасвиридан иборат. Структура схемасида, яъни блок схемасида масалани ечиш босқичлари мос символлар: эллипс, тўғри тўртбурчак, ромб, доира ва хоказолар билан тасвирланувчи алоҳида блоклар тарзида берилади. Блок схема символлари ичида ҳисоблашларнинг тегишли босқичлари кўрсатилади. Блоклар жараённинг ривожланишига қараб бир-бири билан йўналишни билдирувчи стрелкалар билан бирлаштирилади.





- алгоритмнинг бошланиши ва тугалланишини (эллипс) билдиради.



- ўзлаштириш ёки қиймат беришни билдиради.



- шартни текширишни билдиради.



- маълумотларни киритишни билдиради



- маълумотларни чиқаришни билдиради.








- циклга тайёргарлик, цикл боши


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling