5.3. Тартибланган типли катталиклар учун функциялар.
odd(x) x нинг қиймати тоқ эканлигини текширувчи функция. Бунда функция аргументи longint типли қиймати эса boolean типли бўлади. Агар аргумент тоқ бўлса қиймат true, жуфт бўлса false қийматни беради.
pred(x) x нинг аввалги қийматини аниқловчи функция. Бунда функция аргументи иҳтиёрий тартибланган типли бўлиши мумкин, натижа шу типли қийматга тенг бўлади. Функцияни кетмакетликнинг биринчи элементига тадбиқ қилиш хатоликка олиб келади.
succ(x) x нинг кейинги қийматини аниқловчи функция. Бу функция ҳам pred каби талабларни қаноатлантиради. Бу функциянинг аргументи учун оҳирги элементни тадбиқ қилиш хатоликка олиб келади.
6. Арифметик амаллар.
Арифметик амаллар фақат бутун ва ҳақиқий сонлар учун ишлатилади. «+» қўшиш, «» айириш, «» кўпайтириш, «/» бўлиш амаллари белгиларини билдиради. Булардан ташқари бутун сонлар устида div тўлиқсиз бўлинма, mod қолдиқ амаллари ҳам ишлатилади. Масалан, 23 div 4 ифоданинг натижаси 5 бўлади, чунки 23 ни 4 га бўлганда 5 бутун ва 3 қолдиқ қолади. Шунингдек, 23 mod 4 ифоданинг қиймати 3 га тенг бўлади, чунки 23 ни 4 га бўлганда 3 қолдиқ қоляпти.
7. Мантиқий амаллар.
Мантиқий амаллар мантиқий катталикларга тадбиқ қилинади ва натижа ҳам мантиқий типли бўлади. Мантиқий амалларда битта not унар амали ва учта and, or, xor бинар амаллари мавжуд. Мантиқий амалларнинг қийматлари 3-жадвалда кўрсатилган.
3-жадвал
X
|
y
|
not x
|
x and y
|
x or y
|
x xor y
|
True
|
true
|
false
|
True
|
true
|
false
|
True
|
false
|
-
|
False
|
true
|
true
|
False
|
true
|
true
|
False
|
true
|
true
|
False
|
false
|
-
|
False
|
false
|
false
|
Do'stlaringiz bilan baham: |