5. Мураккаб (қўшма) фармойишлар.
Мураккаб фармойиш ёки қўшма фармойиш begin ва end фармойишлари орасида ёзилади. Бу фармойиш битта фармойишнинг ўрнига бир нечта фармойиш ёзиш имконини беради.
Масалан if фармойишидаги then (else) ёрдамчи сўзидан кейин фақат битта фармойиш бажарилади. Агар бу ёрдамчи сўзлардан кейин бир нечта фармойишлар бажарилиши керак бўлса, у ҳолда бу фармойишлар then (ёки else) сўзидан кейин begin ва end орасига олиб ёзилади.
Бичими:
begin
<1фармойиш>;
<2фармойиш>;
. . .
;
end;
Мисол. Квадрат тенглама илдизларини ҳисоблаш дастури тузилсин.
program kvt;
var a,b,c,d,x1,x2: real; s: string[20];
begin
write ('a,b,c=');
readln(a,b,c);
d:=sqr(b)4ac;
if d<0 then begin s:='Илдизлари мавжуд эмас'; writeln(s); end
else begin if d=0 then
begin
s:='ягона илдизга эга: ';
x1:=b/(2a); writeln(s, 'x=',x1);
end
else begin
s:='иккита илдизи мавжуд:'; writeln(s);
x1:=(b+sqrt(d))/(2a);
x2:=(bsqrt(d))/(2a);
writeln('x1=',x1,', x2=',x2);
end;
end;
end.
6. Белги.
Турбо Паскалда ҳам ҳар бир фармойиш ўз номерига эга бўлиши мумкин. Турбо Паскалдаги бундай номерлар белгилар деб юритилади. Белгилар бутун сонлар кўринишида 0 дан 9999 гача рақамлар ёрдамида ёки лотин харфлари билан бошланган иҳтиёрий сўзлар (масалан one, two, two2, …) орқали ёзилади.
Битта белги фақат битта фармойишни белгилаш учун ҳизмат қилади. Белгиланиши керак бўлган фармойишдан аввал белги номери, сўнгра « : » (икки нуқта) белгиси ёзилади.
Барча белгилар уларни эълон қилиш сатрида эълон қилиниши шарт. Бундай эълон қилиш label сўзи ёрдами амалга оширилади. Белги номлари бир биридан вергул ёрдамида ажратиб ёзилади. Масалан, label 10, 12, one, two;
0>
Do'stlaringiz bilan baham: |