А. Асингернинг агрессияни диагностика қилиш методикаси
Download 47.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 А Асингернинг агрессияни диагностика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 36-44 балл.
- 35 ва ундан паст.
Натижалар таҳлили.
Ҳар бир саволдаги 1, 2, 3 жавоб вариантлари натижаларни ҳисоблашда 1 жавоб варианти – 1 баллни, 2 жавоб варианти – 2 баллни, 3 жавоб варианти – 3 баллни ташкил қилади. 36-44 балл. Сиз ўртача даражада тажаввузкорсиз, лекин ҳаётда мувофаққиятли қадам ташлаяпсиз. Сизда самимий иззатталаблик ва ишонч бор. 45 ва ундан ортиқ. Сиз ортиқ даражада тажаввузкорсиз ва кўпинча бошқаларга нисбатан бетайин ва жудаям шавқатсизсиз, сиз ўзингизни методларингизга ишонган ҳолда раҳбарликка кўтарилишга умид қиласиз, бунда оила аъзоларингиз ва атрофингиздагилар манфаатларини қурбон қиласиз. 35 ва ундан паст. Сиз ҳаддан зиёд тинчликсеварсиз, бу эса сизда ўзингизнинг кучингизга ва имкониятларингизга ишонч етарли эмаслигини англатади. Бу албатта сизни ҳар доим эгилишингизни билдирмайди. Барибир ҳам сизга кўпроқ қатъийлик бўлиши ҳалақит бермайди. Агар сиз 7 та ва ундан кўп саволарга 3 баллдан ва 7 тадан кам саволларга 1 тадан балл тўплаган бўлсангиз, унда сизнинг тажаввузкорона портлашларингиз яратувчанликдан кўра бузғунчилик ҳарактерига эга. Сиз ўйлаб кўрилмаган ишларга ва аёвсиз мунозараларга мойилсиз. Сиз одамларга менсимаслик билан қарайсиз ва ўз хулқингиз билан жанжалли муросасизлик ҳолатларига ундайсиз, ваҳоланки уларни олдини олишингиз мумкин. Агар сиз 7 та ва кўпроқ саволларга бир баллдан ва 7 тадан кам саволларга 3 баллдан олсангиз, унда сиз ҳаддан зиёд одамовисиз. Бу дегани сизда тажаввузкорлик, шошилишлик бегона эмас, лекин сиз уни жудаям бостира оласиз. Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling