А. Асосий тенгламалар


Download 175.88 Kb.
bet3/3
Sana09.02.2023
Hajmi175.88 Kb.
#1182010
1   2   3
Bog'liq
dokument microsoft word 2

(Жавоб: 0,995∙105 Па)
2.2. Суюқлик тўла қувурда ўрнатилган манометр 0,18 кгс/см2 ни кўрсатаяпти. Трубага ўрнатилган очиқ пьезометрда суюқлик манометр уланган жойдан қанча баландликка кўтарилади, агар бу суюқлик: а) сув; б) бўлса? (Жавоб: а) 1,8м; б) 1,1м).
2.3. Диаметри 20×2 мм бўлган 19 та трубадан ясалган совитгичнинг трубалари ичига 57×3,5 мм диаметрли қувурдан сув берилади. Қувурдаги сувнинг тезлиги 1,4 м/с. Ускунада сув пастдан баландга харакатланади. Сувнинг совитгич трубалари ичидаги тезлигини топинг. (Жавоб: 0,72 м/с).
2.4. «Труба ичида труба» совитгичи трубаларнинг диаметрлари 29×2,5 мм ва 54×2,5 мм га тенг. Ички трубадан зичлиги 1150 кг/м3 бўлган 3,73 т/соат микдорда эритма оқади. Трубалар орасидан абсолют босими 3 кгс/см2, ўртача температураси °С бўлган 160 кг/соат миқдордаги газ ўтади. Газнинг нормал шароитда зичлиги 1,2 кг/м3 га тенг. Совитгичдаги газнинг ва суюқликнинг тезлигини топинг. (Жавоб: wс=2,0 м/с; wr =10,4 м/с).
2.5. Температураси 520С, тезлиги 0,13 м/с бўлган этил спиртининг қуйидаги ҳоллардаги оқим режимини аниқланг: а) диаметри 40×2,5 мм бўлган тўғри трубадаги; б) шундай трубадан қилинган ўрама (змеевик) трубадаги, агар ўрамнинг диаметри 570 мм бўлса (Жавоб: а) оралиқ режим; б) ламинар режим).
2.6. Диаметри 57×3,5 мм бўлган қувурдан 200 л/соат 380С ли сирка кислотаси оқаяпти. Қувур ўкидаги маҳаллий тезликни топинг.
(Жавоб: 0,056 м/с).
2.7. Ички диаметри 320 мм бўлган кувурда Пито–Прандтл трубаси ўрнатилган ва унга уланган сувли дифмонометр сатҳлари орасидаги фарқ 5,8 мм. Қувурдан 21°С ли қуруқ ҳаво атмосфера босимида ҳаракатланади. Ҳавонинг масса сарфини топинг. (Жавоб: 2840 кг/с).
2.8. Усти очик, диаметри 800 мм бўлган идишнинг остидаги 10 мм ли тешикдан 1 соатда 750 дм3 суюқлик оқиб тушади. Идиш ичидаги сатҳ ўзгармас бўлиб, у 900 мм га тенг. Сарф коэффициентини топинг. Агар идишга суюқлик берилмаса у қанча вақтдан кейин бўшайди?
(Жавоб:  =1соат 13 мин;  = 0,632).
2.9. Ички диаметри 200 мм бўлган горизонтал қувурдан нисбий зичлиги 0,9 бўлган мой оқади. Қувур сарф коэффициенти 0,61, тешигининг диаметри 76 мм бўлган ўткир қиррали диафрагма ўрнатилган. Диафрагмага уланган симобли дифманометр 102 мм сатҳлар фарқини кўрсатаётган бўлса, мойнинг қувурдаги тезлиги ва сарфини аниқланг. (Жавоб: =0,47 м/с; G=47800 кг/с).
2.10. Узунлиги 10 м, диаметри 19×2 мм бўлган латун трубадан 2 м/с тезлик билан 550С ли сув оқаяпти. Труба ғадир–будирлигини е=0,005 мм деб олиб ишқаланиш туфайли йўқотиладиган босимни аниқланг. (Жавоб: 2,88∙104 Па)
2.11.Қувурдан оқаётган буғнинг абсолют босими 0,6 МПа, тезлиги 25 м/с. Узунлиги 50 м, диаметри 108×4 мм пўлат қувурда ишқалашга йўқотилган босимни топинг. (Жавоб: 1,15∙104 Па (е =0,2 мм))
2.12. 150 м узунликдаги горизонтал қувурдан 10 м3/соат суюқликни узатиш зарур. Йўқотиладиган напорнинг рухсат этиладиган қиймати 10 м. Ишқаланиш коэффициенти =0,03 деб олиб қувурнинг диаметрини аниқланг. (Жавоб: 50 мм)
2.13.Узунлиги 90 м, диаметри 100 мм бўлган қувурдан 75°С ва 2 кгс/см2 босимли (манометр бўйича) углерод икки оксиди 30 кг/(м2с) масса тезлиги билан харакатланади. Трубанинг ғадир–будирлиги е=0,7 мм. Қувурда 4 та 90° бурчакли коленолар ва задвижка ўрнатилган бўлса, унинг гидравлик қаршилиги қанча бўлади. (Жавоб:  =3360 Па)
2.14. 2.3–назорат масаласидаги совитгич пўлатдан ясалган деб қабул қилиб унинг гидравлик қаршилигини аниқланг.
2.15.Ўлчамлари 15×15×2 мм керамик ҳалкалардан ҳосил қилинган, баландлиги 3 м бўлган қуруқ насадка қатламининг гидравлик қаршилигини аниқкланг. Насадка орқали атмосфера босимида 20°С ли ҳаво 0,4 м/с фиктив тезлик билан ҳаракатланади. (Жавоб: 354 Па).


Download 175.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling