Мавзу: Иссиқлик ўтказиш коэффициентини аниқлаш. Иситиш юзасини топиш. Иссиқлик алмашиниш ускуналарини танлаш Режа
Download 455 Kb.
|
24-маъруза КТЖваК 1-кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарама - қарши йўлли қуруқ конденсатор
24-маъруза Мавзу: Иссиқлик ўтказиш коэффициентини аниқлаш. Иситиш юзасини топиш. Иссиқлик алмашиниш ускуналарини танлаш Режа: Иссиқлик ўтказиш коэффициентини аниқлаш. Иситиш юзасини топиш. Иссиқлик алмашиниш ускуналарини танлаш. Қарама - қарши йўлли қуруқ конденсаторда буғ ва совутувчи сувнинг ўзаро таъсири қарама - қарши йўналишда ўтади (24.1-расм). Совутувчи сув конденсаторнинг юқори қисмидаги тешикли тарелкаси 2 га юборилса, буғ эса - пастдаги тарелка остига. Сув тарелкадан тарелкага тешиклари ва четидан ингичка оқимча кўринишида оқиб ўтади. Сув билан суюқликнинг ўзаро таъсири конденсаторнинг тарелкалараро бўшлиғида юз беради. Ҳосил бўлган конденсат барометрик труба 3 орқали совутувчи сув билан йиғгич 4 га туширилади. Ҳаво эса, ушлагич орқали вакуум - насос ёрдамида сўриб олинади. Шунинг учун ҳам бу турдаги конденсаторларни барометрик конденсатор деб аталади. Барометрик конденсаторда конденсациялаш жараёни вакуум остида олиб борилади. Қурилмадаги абсолют босим 0,01...0,02 МПа бўлади. Атмосфера ва барометрик конденсаторларда босимлар фарқини тенг ҳолатда ушлаб туриш барометрик труба 3 даги суюқлик устуни h3 хизмат қилади. Барометрик трубанинг баландлиги ушбу ифодадан аниқланади: (24.1) бу ерда h3 = 103,3В (В - конденсатордаги вакуум, МПа); hД - динамик напор ҳосил қилиш учун зарур суюқлик устунининг баландлиги, hД = (w2/2g)(2,5 + Hтр/d); w - трубадаги суюқлик тезлиги, w = 1...2 м/с; - гидравлик қаршилик коэффициенти; d - труба диаметри, , м; D ва W - конденсаторга кираётган буғ ва сувнинг массавий сарфлари, кг/соат; 0,5 – буғ кираётган штуцерни сув билан тўлиб кетмаслиги олдини олувчи баландлик, м. Барометрик конденсатор ўлчамлари барометрик труба диаметрига боғлиқ бўлиб, ёрдамчи жадвал ва адабиётлардан аниқланади. Вакуум - насосни танлаш учун сув ва буғ таркибидаги ҳаво, ҳамда фланецли бирикмалар ёрдамида орасидан сўрилаётган ҳаво миқдорини билиш зарур. Ҳавонинг сарфи тенгламадан ҳисоблаб топилади, температураси эса ушбу ифодадан: (24.2) Download 455 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling