А Х б о р о т Х а т и ҳурматли ҳамкасблар!
Download 78.5 Kb.
|
-------------- -------------- -------------- -------- ------------ ------------
- Bu sahifa navigatsiya:
- АНЖУМАН ШЎЪБАЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ А Х Б О Р О Т Х А Т И Ҳурматли ҳамкасблар! Сизга, шуни маълум қиламизки, 2023 йил 2 ноябр куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115 сон “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан “Замонавий футболда инновацион технологиялардан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги Республика илмий анжумани ўтказилади. Анжуманнинг бош мақсади футбол спорт туринг замонавий тенденциялари, юқори малакали спортчиларни тайёрлашда ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш, юқори натижаларга эришишда янги иннавацион жиҳозлардан самарали фойдаланиш, ёш футболчиларни тайёрлашда селекция ишларни ташкил этиш ҳамда илмий ва амалий ютуқлар билан ўзаро ўртоқлашиш ҳисобланади. АНЖУМАН ШЎЪБАЛАРИ: 1. Футбол спорт турни оммавийлаштириш ва ривожлантиришнинг муаммолари 2. Футболчиларни тайёрлашнинг замонавий илмий-услубий ва тиббий таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш 3. Футбол соҳасида тадқиқот олиб боришшда замонавий технологиялардан фойдаланиш истиқболлари 4. Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) ишларни ташкил этиш 5. Спорт сохасида инновацион технологиялардан фойдаланиш. Анжуманда иштирок этиш учун юқоридаги муаммоларга қизиққан, жисмоний тарбия ва спорт тизимида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар, мураббийлар, мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда илмий жамоатчилик вакиллари таклиф этилади. Анжуман материаллари тўплам ҳолда чоп этилади ҳамда тўпламнинг электрон варианти шакллантирилиб (пдф) университетнинг интернет-саҳифасига жойлаштирилади. Шунингдек, сертификат билан бирга иштирокчининг талабномасида кўрсатилган электрон манзилга юборилади. Хорижлик мутахаасиларни анжуманда иштирок этиш харажатлари жўнатувчи ҳисобидан ёки иштирокчининг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланади. Download 78.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling