А. Икромов бундай фаолият учун қандай солиқ ва тўловларни тўлаши кераклигини батафсил тасвирлаб беринг


Download 13.3 Kb.
Sana12.11.2023
Hajmi13.3 Kb.
#1767943
Bog'liq
Казус


1-Казус

Фуқаро А. Икромов якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, Самарқанд шаҳридаги маиший техника чакана савдо соҳасида фаолият юритишни режалаштирди.


Шу муносабат билан, кўп қаватли турар-жой биносининг биринчи қаватида жойлашган майдони 200 квадрат метр бўлган нотурар-жой биносини ижарага олди. А.Икрамовнинг фаолиятидан тушган маблаг 1 млн. сўм бўлиши ва 4 нафар ходимни ишга жалб этиш режалаштирилган эди.
А. Икромов бундай фаолият учун қандай солиқ ва тўловларни тўлаши кераклигини батафсил тасвирлаб беринг.


2-Казус

“Ҳаёт” МЧЖ даромад солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. “Ҳаёт” МЧЖ ҳисоботлари ўрганилаётганда, 2020 йилнинг биринчи чорагида даромад солиғи бўйича ортиқча 2,500,000 сўм тўланганлиги аниқланди. “Ҳаёт” МЧЖ директори К.Баҳрамов ҳисобот кунидан бошлаб 15 кун ўтгач, ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисида илтимос билан Миробод тумани давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилди, аммо давлат солиқ инспекциясининг хабар беришича, ортиқча тўланган даромад солиғи “Ҳает” МЧЖнинг ҚҚС бўйича қарзларини тўлаш ҳисобига қопланган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Миробод тумани давлат солиқ инспекциясининг ҳаракатларини баҳоланг.


3-Казус

2019 йил 25 июнда “Тонг” МЧЖ Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ли Си Цинни ёллаб, у билан меҳнат шартномасини тузди. Хозирги кунда Ли Си Цин жамиятда ишлашда давом этмоқда.


Шунингдек, у “Оқшом" АЖ акциядоридир. “Оқшом” АЖнинг 2019 йилдаги фаолияти натижаларига кўра у 15 миллион сўм миқдорида дивиденд олди.
Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ли Си Цинь солиқларни қай тартибда тўлаши кераклигини ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинг.
Download 13.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling