A. Qodiriy nomidagi Jizzax Davlat pedagogika instituti


Download 82.98 Kb.
bet1/3
Sana15.11.2023
Hajmi82.98 Kb.
#1777166
  1   2   3
Bog'liq
2 5334828730047008427[1]


A. Qodiriy nomidagi Jizzax Davlat pedagogika instituti
Tarix fakulteti IV kurs bitiruvchisi Сулаймaнов Искандар Садриддин ўғлиning
“XX аср 30-50 йилларида Ўзбекистонning markaziy hududlariга депортация қилинган халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти (Жиззах ва Сирдарё вилоятлари)”
mavzusi bo’yicha bakalavr darajasini olish uchun
yozgan bitiruv malakaviy ishiga
TAQRIZ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан унинг маънавий ҳаётида янги давр – уйғониш, ўзликни англаш даври бошланди. Совет давридаги маъмурий-буйруқбозлик тизими манфаатларига бўйсундирилган тарихни со хталаштириш, нотўғри талқин қилишга барҳам берилди. Эндигина шаклланаётган миллий мафкурамизнинг асоси бўлмиш миллий тарихни қайта тиклаш имконияти пайдо бўлди.
Мустақиллик йилларида ҳаққоний ўрганила бошланган кенг қамровли мавзулардан бири бу совет давлати 1930 -1950 йилларда амалга оширган халқларни депортация қилиш сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари масаласидир. Депортация сиёсати Сталин бошчилигидаги компартия раҳбариятининг совет халқига нисбатан олиб борган қатағон сиёсатида ўзига хос салмоқли ўрин тутади.
Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар узоқ вақт давомида НКВД-КГБ органларининг қаттиқ назорати остида яшади, улар махсус комендатуралар рўйхатида турди. Улар иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва урушдан кейинги оғир машаққатларни ўзбек халқи билан бирга бошдан кечирдилар. Сургундагилар Ўзбекистонда меҳмондўстлик ва биродарликнинг юксак намунасини кўрган бўлсаларда улар ўз туғилиб ўсган ватанларидан ноҳақ айрилган эдилар. Уларнинг беайб, ноҳақдан зўравонларча депортация қилиниши узоқ вақт давомида тарихшуносликда тадқиқ этилмади. Бунга ҳукмрон мафкура имкон бермади. Мустақиллик шарофати билангина ушбу мавзуни тадқиқ этиш имкони юзага келди.
Истиқлол йилларида советларнинг аҳолини депортация қилиш сиёсатининг у ёки бу масаласига доир, депортация қилинган айрим халқларнинг тақдирига доир бир қатор тадқиқотлар олиб борилган бўлсада бу мавзу бугунгача тўла ўрганилганича йўқ. Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар ва уларнинг республикадаги ҳаёти ва фаолиятини ҳамда тарихий тақдирини умумлаштирган ҳолда ўрганиш ўзбек тарихшунослигидаги долзарб вазифалардан бири саналади.
Битирувчи курс талабаси Сулаймонов Искандар айнан Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар тарихини ўзининг битирув малакавий ишида илмий жиҳатдан кўрсатиб бера олган.
Битирув малакавий иши kirish, uch bob, to’rtta paragraf, xulosa, foydalanilgan adabiyotlar va ilova qismlaridan iborat бўлиб, I-боб Советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати, унинг мақсад ва моҳияти деб номланади. Унда совет давлатининг депортация сиёсати: сабаб, мақсад ва вазифалари биринчи параграфда ёритилган. Иккинчи параграфда 1930-1950 йилларда совет ҳукуматининг сиёсатида депортация масаласи кўрсатиб берилган. II-боб Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар ва уларнинг турмуш шароитига бағишланган бўлиб, бобнинг биринчи параграфда Ўзбекистонга депортация қилинган этник гуруҳлар ва уларнинг миллий таркиби, оилалар, кишилар сони ёритиб берилган. Бобнинг иккинчи параграфи Жиззах ва Сирдарё вилояти ҳудудларига депортация қилинган халқлар ва уларнинг турмуш аҳволига бағишланган бўлиб, унда ҳудудга кўчирилиб келтирилган халқларнинг тарихи ва тақдири илмий ёритиб берилган. III-bobда мавзуни ўқитишда самарадорликка эришишда ўқитувчи шахси омилига асосий урғу берилган. Яъни, dars samaradorligiга эришишда o’qituvchi nutq madaniyati va unga qo’yiladigan talablarида бугунги кун эҳтиёжи асос қилиб олинган.
Битирувчи курс талабаси Сулаймонов Искандар томонидан ёзилган ушбу битирув малакавий иши илмий жиҳатдан тўғри ёритилган. Мавзу ўрганилиш жиҳатидан катта ҳажмдаги иш бўлиб, маълум жуъзий камчиликлар мавжуд, яъни, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳудудига депортация қилинган халқларнинг кейинги тақдири берилмаган. Лекин бу масала мавзу даврий чегарасига кирмасада, битирув малакавий ишда берилганда мавзу янада илмий жиҳатдан бойирди. Lekin bu kamchiliklar ishning mazmun-mohiyatiga ta’sir ko’rsatmaydi.
Bitiruv malakaviy ishini talab darajasida yozilgan deb hisoblab, uni ijobiy baholayman.



Download 82.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling