А р и з а ҳурматли Мирзохид Зарипович!


Download 17.71 Kb.
bet1/2
Sana14.04.2023
Hajmi17.71 Kb.
#1356724
  1   2
Bog'liq
2 Вобкент туман Ширин МФЙ


Вобкент туман Ширин МФЙ
раисига Халимов Мирзохид
Зариповичга Ширин МФЙ
Фукаролар номидан
А Р И З А
Ҳурматли Мирзохид Зарипович!

Алҳамдулиллаҳ! Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳалар қатори диний ва миллий қадриятларимизга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, ҳозирги кунда юртимизда 2000 дан ортиқ жомеъ масжидлар, 10 та мадраса, 2 та олий маъҳад ва 1 та Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Бухоро давлат университети “Ислом тарихи ва манбашунослиги” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази барқарор фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунга қадар 100.000 дан ортиқ фуқаролар орзуси бўлган ҳаж ва умра ибодатлари амалга оширилиб келинмоқда.


Ҳозирги кунда маҳалламизда жомеъ масжиднинг йўқлиги туфайли кекса намозхонлар туман маркази ва Бухоро шахар масжидларига бориб намоз ўқиб келишларига тўғри келяпти Ушбу ҳолат намозхонларга қишнинг совуқ ва ёзнинг иссиқ кунлари ҳамда Рамазон ойида ўқиладиган таровиҳ намозларни ўқишда жуда кўп қийинчиликлар туғдиряпти. Диний маросимлар жаназа, худойи, мавлудхонлик, хотин-қизларимизнинг айрим диний маросимлари ва фарзандларимизни миллий диний қадриятларимизни ўрганишда ҳамда маънавий тадбирларни ўтказиш учун бир обод файзли манзил деярли мавжуд эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган Диний ташкилотни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби 4-бобининг 14-модда. Диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатида қуйидагилар кўрсатилган:
мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;
диний ташкилотнинг тузилиши ва раҳбар органлари;
диний ташкилотнинг раҳбар органларининг ваколат доираси ва ушбу органларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари, доимий асосда фаолият кўрсатадиган раҳбар органнинг жойлашган ери (почта манзили); – деб кўрсатилган.
Ушбу мўмин-мусулмон намозхон фуқароларнинг аризалари ва юқоридаги Қонунни инобатга олган ҳолда бизга ушбу масжиднинг очилишига ҳамда барқарор ишлаб туришига қонуний ва амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Камоли эҳтиром ила “Ширин”МФЙ раиси Халимов Мирзохид

Download 17.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling