А с д и қ л а й м а н" Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Н. М. Абдуллаев " " 2021 йил режа конспект
Download 36.33 Kb.
|
машғулот мавзуси
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н” Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Н.М.Абдуллаев “____” ___________ 2021 йил РЕЖА – КОНСПЕКТМавзу: Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсатнома бериш тартиби. Ўтказиш санаси: 25.06.2021 йил. Ўтказиш жойи: ҚБ мажлислар зали. Услуби: маъруза. Рухсат бериш режими - қўриқланадиган объектга шахслар, транспорт воситаларининг кириши (чиқиши), қўриқланадиган объектларга мол-мулкни олиб кириш ва ундан олиб чиқишни назорат қилиш, назоратсиз кириб-чиқишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришнинг белгиланган тартиби. Объектнинг назорат-ўтказиш пунктларидаги пост ҳужжатларига қўшимча равишда хўжалик идораси томонидан тасдиқланган режим йўриқномаси билан қуйидаги ҳужжатлар юритилади: йўриқнома билан тасдиқланган алоҳида тоифадаги (хизмат гувоҳномаси билан, кўрикдан ўтказилмасдан объектга киритиладиган) шахслар рўйхати; доимий, вақтинчалик, бир маротабалик, моддий рухсатномалар наъмуналари; рухсатномага имзо қўйиш ваколатига эга масъул шахслар рўйхати, имзо наъмуналари билан; НЎП турига нисбатан мазкур Йуриқноманинг 16-иловасига мувофиқ, транспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳамда бир маротабалик рухсатномаларни қайд этиш китоблари; объектга кириб-чиқиш ҳуқуқи берилган транспорт воситалари рўйхати. Кўприкларни қўриқлаш бўйича постларда - транспорт воситалари ва фуқароларни ўтказиш тартиби бўйича хўжалик идораси билан биргаликда алоҳида режим Йўриқномаси ишлаб чиқилади. Нарядлар алмашувида объектнинг техник мустаҳкамлиги, алоқа ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини ишчи ҳолатига алоҳида эътибор берилади, аниқланган камчиликлар тегишли китобларга қайд этилиб, бартараф этиш чоралари кўриш учун қўриқлаш бўлинмалари раҳбариятига ахборот берилади ва хўжалик идораси маъмуриятига етказилади. Объектдаги муҳандислик-қўриқлаш техника воситаларининг белгиланган меъёрларга асосан талаб даражасида бўлиши, уларни ўрнатилган тартибда сақлаш -унинг фаолият юритиши ва даҳлсизлигини таъминлашнинг асосий омили ҳисобланади. Объектдаги муҳандислик-қўриқлаш техника воситалари тизимига қуйидагилар киради: а) Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари - объектни ишончли қўриқланиши, постдаги соқчи ва объектни қўриқлашга жалб қилинган бошқа наряд ходимларини бўлаётган тажовуз ёки ёнғин ҳақида хабардор қилишни таъминлайди; б) Видеокузатув тизими - объектнинг ички-ташқи ва унга туташ ҳудудларда бўладиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларни масофадан назорат қилиш, «хотира» олиш ва ножўя ҳаракатлар бўйича зудлик билан тезкор чора кўриш мақсадида ўрнатилади; в) Муҳандислик тўсиқлари (девор, ғов, сим тўсиқ, таранга қарши) - объект ҳудудига кириб-чиқиш пунктларини четлаб ўтиш, айланма йўл орқали кириш (чиқиш)ни ёки рухсат берилмаган киришни олдини олиш учун қурилади ва жиҳозланади; «Тақиқланган ҳудуд» белгилари - объект тўсиғининг ташқи ёки туташ ҳудудлари ва унинг ички ҳудудининг алоҳида белгиланган жойларида ўрнатилади; Бундан ташқари, объектда мавжуд алоҳида тартиботли бино (хона)лар, моддий бойликлар сақланадиган омборлар техник мустаҳкамлиги ва видеокузатув, сигнализация воситалари билан жиҳозлаш масалаласи алоҳида кўриб чиқилади. Объектга қўриқлаш-ёнғиндан огохлантирувчи сигнализация ва видеокузатув тизими воситаларини ўрнатиш махсус рухсатнома (лицензия)га эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу воситалар билан жиҳозлаш лойиҳалаштирилишида, объектнинг барча ички ва ташқи периметр ҳудудларини қамраб олиниши шарт. Объектларни техник қўриқлаш воситалари пайвандлаш, қурилиш-монтаж ишлари тугагандан сўнг, комиссия иштирокида қабул қилинади. Комиссия таркибига қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги хизматлари ходимлари, техник назоратчилар, хўжалик идораси раҳбарлари, зарур бўлган вақтларда манфаатдор бошқа ташкилот вакиллари киритилади. Объектнинг барча маъмурий бино, хоналари, улардаги моддий бойликларнинг мавжудлиги, жойлашуви ва фойдаланиш мақсадидан қатъи назар, рухсатсиз кириш мумкин бўлган бинонинг барча заиф жойлари (деразалар, эшиклар, қопқоқлар, вентиляция шахталари, қутилар ва бошқалар) қўриқлаш сигнализацияси техник воситалари билан жиҳозланиши шарт. ҚЁОС воситаларини объектнинг ягона техник қўриқлаш воситалари комплексига бирлаштирилади. Техник қўриқлаш воситалари мажмуасининг таркибий қисмларидан ахборотлар объектнинг асосий қўриқлаш хонасида ўрнатилган марказий пульт бошқарувига ёки алоҳида пультлар бошқаруви тизимига узатилади. Қўриқланадиган алоҳида бино, хоналарда бир неча қўриқлаш сигнализацияси ҳимоя тўсиғи мавжуд бўлганда, улар турли услубда ишлайдиган қўриқлаш хабаргоҳлари билан жиҳозланади. Ушбу ҳудудларни қўриқлашга топшириш алоҳида тартибда амалга оширилади. Махсус қисм ва ахборот-компьютер воситалари сервери ҳамда алоҳида тартибот хоналар қўриқлаш сигнализациясининг камида иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланади. Биринчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Хонада деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади. Иккинчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг ҳажмини химоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш хабаргоҳлари қўлланилади. Алоҳида ҳолларда учинчи босқич сифатида жисм, буюм (сейф, шкаф)лар сигнализация билан жиҳозланади. Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ОҚФТГ бош инспектори подполковник П.Н.Борков “Т А С Д И Қ Л А Й М А Н” Download 36.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling