А с д и қ л а й м а н" Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Н. М. Абдуллаев " " 2021 йил режа конспект


Техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва


Download 36.33 Kb.
bet3/3
Sana26.01.2023
Hajmi36.33 Kb.
#1125832
TuriКонспект
1   2   3
Bog'liq
машғулот мавзуси

Техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва
назорат марказлари томонидан қўриқланадиган объектлар
1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини сақлаш ва сотиш жойлари, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дорихоналар.
2. Пиротехника буюмлари сақланадиган ва сотиладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, қурилмалар).
3. Фуқаровий ва хизмат қуролларини, уларнинг ўқ-дориларини сақлаш жойлари.
4. Давлат назоратига олиниши керак бўлган портловчи ва радиоактив моддалар ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбалари сақланадиган жойлар.
5. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкилотларининг кириш чекланган хоналари.
6. Қимматбаҳо металлар (тошлар)ни сақлаш ва реализация қилиш объектлари (омборлар, дўконлар).
7. Банклар ва уларнинг филиалларининг нақд ва нақдсиз пул айланмалари амалга ошириладиган касса хоналари.
8. Архив ҳужжатлари доимий ва вақтинча сақланадиган архив омборлари хоналари, шунингдек, давлат органлари ва бошқа юридик шахсларнинг махсус тартиботли объектлари.
9. Давлат тарих ва санъат музейлари.
10. Умумий ўрта таълим муассасалари.
11. Диний ташкилотларнинг объектлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар).
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.
Ёқилғи-энергетика ва кон қазиш тармоғининг қўриқланадиган объектлари тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда объектларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, геоиқтисодий ва виктимологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ўртасидаги икки томонлама қарорларга (шартномаларга) асосан қўриқлашга топширилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари ва диний ташкилотларнинг объектлари «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади.
Муайян объектни (I бўлим 1-бандида кўрсатилганлардан ташқари) қўриқлашни ташкил этиш тизими (қўриқлаш тури, усули, пост-йўналишлар сони, қўриқлаш вақти, ички, кириб-чиқиш рухсатнома режими, видео-кузатув, сигнализация ва бошқа муҳандислик-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланиши) томонларнинг вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб, мазкур объектнинг техник воситалар билан жиҳозланганлиги, унинг фаолияти тури ва ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Объектларни улар тегишли бўлган ташкилотнинг идоравий мансуб қўриқлаш хизмати билан биргаликда ушбу ташкилот аҳамиятига қараб қўриқлашга рухсат этилади. Бунда кўрсатиб ўтилган объектларда ўрнатилган техник қўриқлаш воситалари ва тизимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматининг бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
Банклар ва уларнинг филиалларини қўриқлашни ташкил этиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Марказий банк томонидан биргаликда тасдиқланган қоидаларга асосан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан икки томонлама шартномаларга асосан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси


бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б
майор И.Р.Юсупов
Download 36.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling