А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) шаклланиши ва ишлатилишини текшириш


Download 0.58 Mb.
bet100/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

12.8. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) шаклланиши ва ишлатилишини текшириш.
Тақсимланмаган фойда - фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммаси бир-биридан фарқ қилади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9910 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарорни хўжалик юритувчи субъектнинг мулкдорлари (акциядорларининг умумий йиғилиши, МЧЖ иштирокчиларининг йиғилиши, хусусий корхона эгасининг қарори) қабул қилади.
Тақсимланмаган фойда қуйидагиларга ишлатилиши мумкин:
- устав капиталини кўпайтиришга;
- резерв капиталини яратиш ва тўлдиришга;
- акционерларга дивиденд тўлашга;
- зарарларни қоплашга;
- мулкдорларнинг қарори бўйича бошқа мақсадларга.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти дебетланади ва 8520 “Резерв капитали” счёти кредитланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капитали тўлиқ шаклланган тақдирда дивиденд эълон қилиши мумкин. Амалдаги қонунчилик биноан чекловлар бўлса, у ҳолда дивиденд тўланмайди.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг дебетида ва 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling