А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари


Download 0.58 Mb.
bet101/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

12.9. Мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари ҳисобини текшириш.

Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши, келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари тўғрисидаги ахборотларни аудитор томонидан текширилиши лозим.


Ушбу мақсадли тушумларни хўжалик юритувчи субъектнинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;
в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат, хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг грант бўйича шартнома шартларини ўрганиб чиқиши лозим.
Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 “Грантлар” счётининг кредитида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар (5110-5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счетларнинг дебетида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган грант суммаси бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тайёрлайди ва тақдим қилади_.
8820 “Субсидиялар” счёти ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун корхоналарга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси акс эттирилади. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
Давлат субсидиялари - хўжалик юритувчи субъектнинг операцион фаолиятига тааллуқли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида ҳукумат томонидан бериладиган ёрдам.
Давлат ёрдами - муайян мезонлар билан қаноатлантирувчи битта ёки бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрадиган тадбир. Давлат ёрдами фақат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки рақобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи ҳатти-ҳаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди.
Активларга киритиладиган субсидиялар - бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши.
Даромадга киритиладиган субсидиялар - бу активларга киритиладиганларидан ташқари, давлатнинг ҳар қандай бошқа субсидиялари.
Қайтармаслик асосидаги ссудалар - бу кредитор қайтаришни талаб қилмаган ҳолда, муайян шартларга риоя қилиб берадиган ссудалардир.
Субсидияларни олиш шакли уни ҳисоботларда акс эттириш усулига таъсир қилмайди. Масалан, субсидия, у нақд шаклда олиндими ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олиндими, бундан қатъи назар, ҳисобга олинади.
Қайтармаслик асосида муайян шартлар билан берилаётган давлат ссудасига хўжалик субъекти ана шу шартларни бажаришига етарлича кафолат мавжуд бўлган тақдирда давлат субсидияси деб қаралиши лозим.
Давлат субсидиялари улар билан боғлиқ чиқимларга киритиш учун учун зарур бўлган даврлар мобайнида улар қоплайдиган жорий операциялар бўйича мунтазам асосда даромад деб ҳисобланиши керак.
Давлат субсидияларини мақсадли маблағлар сифатида тан олиниши ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади.
Давлат субсидиялари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда улар билан боғлиқ чиқимлар (харажатлар) билан нисбатини белгилаш учун зарур бўлган ҳисобот даврлари мобайнида даромадлар деб эътироф этилади.
Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб ҳисобланади.
Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация қилинмайдиган активлар билан боғлиқ субсидиялар мазкур мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад деб эътироф этилади.
Қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёки хўжалик субъектига, келгусида у билан ҳеч қандай харажатларга бормаган ҳолда, дарҳол молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратиладиган давлат субсидияси у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, шунингдек фавқулодда модда сифатида эътироф этилади.
Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан аввалги даврда қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай субсидия у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида эътироф этилади.
Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) “Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш” Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ амалга оширилади.
8830 “Аъзолик бадаллари” счетида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.
Жамият аъзолик бадалини касса усулидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаши мумкин лозим. Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 “Аъзолик бадаллари” счетининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Аудитор жамият томонидан аъзолик бадалининг сарфланиши тўғрисида сметага эга бўлиши ва ушбу сметага биноан пул маблағлари сарфланиши лозим.
8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счетида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.
Хўжалик юритувчи субъектга ҳукуматнинг қарори билан у ёки бу солиқ туридан озод қилинган бўлиши мумкин. Бироқ солиқ суммаси субъектнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ёки операсионн харажатларини қоплаш учун йўналтирилиши мумкин. Бундай хўжалик юритувчи субъект солиқ турлари бўйича белгиланган муддатларда давлат солиқ инспекциясига солиқ декларациясини топшириши шарт.
Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счетларнинг дебет томонида 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счети билан боғланган ҳисобга олинади.
Солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр белгиланган ҳолатда ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда ҳар йили 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счетининг дебетидан 8530 “Текинга олинган мулклар” счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётида амалга оширилади.
Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низоми билан тартибга солинади.
Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Бундай резервларга мисол бўлиб, ишчиларга меҳнат таътили тўлаш учун резерв, асосий воситаларнинг капитал ремонти учун резерв, кафолатлар бўйича резерв ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. Резервга ажратмаларнинг миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бўлиши лозим. Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда, аудиторнинг ҳисоб сиёсатини синчковлик билан ўрганиб чиқиши керак.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси резервлар миқдорини камайтириб 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғриланади.
8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling