А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАРНИНГ АУДИТИ
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
13-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАРНИНГ АУДИТИ
13.1. Ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг мақсади, меъёрий асослари. Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини ҳисоблашни аудиторлик текширувидан ўтказишдан мақсад содир бўлган хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишда қўлланилаётган тартибнинг Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат. Текширув жараёнида аудитор қуйидаги масалаларни ҳал этади: ишлаб чиқариш харажатлари таснифини низом талабларига мослигини аниқлаш; эгри харажатларни таксимланиш усулларни максадга мувофиқлигини тасдиқлаш; тайёр маҳсулотни баҳолаш бўйича усул асосли танлаб олинганлиги ва тўғри қўлланилаётганини тасдиқлаш; тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинаётганлигини аниқлаш; жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар ҳажмларини тасдиқлаш; жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар таннархини тасдиқлаш. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича ҳисоб юритилиши ҳолатини текшириш бўйича маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоб қайдномалар, тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш бўйича варақалар, прейскурантлар, маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар, счет-фактуралар, сотиш бўйича дафтарлар, тайёр маҳсулотни бериш тўғрисида юк хатлари, харидорлар ишончномалари, тушум келиб тушганлиги тўғрисида дастлабки банк ва касса ҳужжатлари (тўлов талабномалар, талабнома-топшириқномалар, кирим касса ордерлари ва бошқалар), 2010, 2810, 2910, 9010, 9110, 5010, 5110, 4010-сонли ва бошқа счетлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар), Бош китоб, "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (2-сонли шакл) ва бошқалар. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг тўғрилигини ва маҳсулот, иш ҳамда хизматлар таннархи тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг тўғрилигини назорат қилиш учун қуйидагиларни текшириш лозим: ҳисобот давридаги ҳақиқий харажатларнинг ишлаб чиқариш харажатлари счётларида ўз вақтида, тўлиқ ва ишонарли акс эттирилиши; ишлаб чиқаришга харажат қилинган хом ашёлар, материаллар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини баҳолашнинг тўғрилиги; белгиланган харажат сметалари, лавозим маошлари, тариф ставкалари, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш ҳақидаги Низомга риоя қилиш устидан назоратнинг таъминланганлиги; ноишлаб чиқариш сарфлари ва йўқотишларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳамда ҳисобдан чиқарилишнинг асосланганлиги. Асосий харажатлар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш харажатларининг тўғри ва асосланган ҳамда меъёрларга мувофиқлигини текширилади. Маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг режадаги ва ҳисобот калькуляциясининг тўғрилигини харажат моддалари бўйича текширилади. Натижада режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги тафовутларни моддалар бўйича таҳлил қилиниб, тафовутлар сабаби аниқланади. Хом ашё ва материалларни сарфлашнинг тўғрилиги, баҳолар тўғрилигини текшириш методлари, маҳсулот (иш, хизмат) бирлигига тўғри келадиган сарф меъёрига риоя қилиниши текширилади. Брак (яроқсизлик) дан кўрилган йўқотишлар ва ишлаб чиқариш харажатлари счётларини ёпишнинг тўғрилигини текшириш. Аудитор шуни яхши билиши зарурки, маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархи бухгалтерия ҳисобида оддий фаолият турлари бўйича ҳисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) ва реализация билан боғлиқ сарфлар йиғиндиси каби аниқланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатлари тўланган вақтидан қатъий назар (олдин ёки кейинчалик тўланган), қайси ҳисобот даврига тааллуқли бўлса, шу давр таннархига қўшилади. Аудитор ушбу хўжалик муомаласини асоссиз, яъни ўтган йилдаги маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархини сунъий равишда оширган ва молиявий натижани ҳамда фойда солиғини пасайтирган деб топди ва тузатиш киритишни тавсия қилди. Шу билан бирга тўланган ижара ҳақи кейинги йил давомида умумий сумманинг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойда харажатга ҳисобдан чиқариши лозимлигини тушунтирди. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасига мувофиқ корхонада содир этилган барча хўжалик муомалалари амалга оширилаётган вақтда ёки амалга оширилиб бўлингандан сўнг тегишли дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Харажатларни ҳужжатлаштириш тамойили аудиторнинг харажатларни асослаш учун исботловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳамда ушбу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг тўғрилигини тасдиқлаш вазифасини белгилаб беради. Юқорида номи қайд қилинган, «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ барча харажатлар қуйидагича гуруҳланади: Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар: а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар; б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари; в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар. Ишлаб чиқариш таннархига киритилмасдан, давр сарфлари таркибида ҳисобга олиниб, асосий фаолиятдан олинган фойда ҳисобидан қопланадиган харажатлар: а) сотиш харажатлари; б) бошқарув харажатлар (маъмурий сарф-харажатлар); в) бошқа муомала харажатлари ва зарарлар. 3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки кўрилган зарарларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган, унинг молиявий фаолиятига доир харажатлар: а) фоизлар бўйича сарфлар; б) хорижий валюта муомалалари бўйича салбий курс тафовутлари; в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш; г) молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар. 4. Фойда (даромад) солиғини тўлагунга қадар бўлган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган фавқулодда зарарлар. Аудитор харажатлар таркибини батафсил таҳлил қилиб чиқиши учун ҳар бир харажат гуруҳидаги иқтисодий элементларни текшириб чиқиши лозим. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling