А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш муомалаларининг ички назорат тизими


Download 0.58 Mb.
bet105/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

13.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш муомалаларининг ички назорат тизими ҳолатини текшириш

Даромадлар олиш циклига тааллуқли бўлган операциялар қуйидаги фаолият кўрсатиш вақтида амалга оширилади:


Буюртмаларни қабул қилиш;
кредитларни бериш;
маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш;
харидорларга счет-фактураларни ёзиб бериш;
қарзларни ундириш (муддати ўтган счетлар);
пул тушумларини олиш.
Даромадлар олиш циклининг аудитини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:
Даромадлар олиш циклининг аудити
Қуйидагилар бўйича дастлабки ҳужжатлар мавжудлигини текшириш
а) буюртмаларни қабул қилиш;
б) товарларни жўнатиш;
в) товарларни қайтариш;
г) дебиторлик қарзлар;
Қуйидагилар бўйича дастлабки ҳужжатларда рухсатнома мавжудлигини текшириш:
а) буюртмаларни қабул қилиш;
б) товарларни жўнатиш;
в) счет-фактураларни ёзиб бериш;
г) нархлар ва чегирмаларни белгилаш;
д) шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқариш.
Счет-фактуралар рақамланганлги ва рўйхатга олинганлигини текшириш. Танлаб олиб арифметик текшириш.
Ҳисобот ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари кўрсаткичлари мувофиқлигини текшириш.
Бухгалтерия ўтказмалари тўғри тузилганлигини текшириш
Даъволар мавжудлиги, уларни ҳисобга олиш ва ундириш тартибини текшириш.
Сотиш ҳажмлари тўғри аниқланганлиги ва табақалаштирилганлигини текшириш.
Сотилган маҳсулотнинг таннархи тўғри аниқланганлигини текшириш.
Маҳсулот таннархидан паст нархларда сотилиш ҳолатларини аниқлаш.
Сотилган маҳсулотлар бўйича солиқлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш.
Назорат самарадорлигини баҳолаш уч босқичдан иборат: а) назорат тизимини ўрганиш; б) назорат самарадорлигини баҳолаш; в) назорат муолажаларини текшириш (тестлашни ўтказиш).
Кўздан кечириш босқичида ҳужжатлаштиришни уч турдаги усулда амалга ошириш мумкин: оғзаки ёритиш, ички назорат бўйича саволнома ва блок-чизма. Ушбу босқичда ҳужжатларни тайёрлаш уни якунланлаш дегани эмас. Ҳужжатларни тайёрлашда аудиторлар томонидан шарҳларни тайёрлашдан мақсад - назорат тизимини ўрганиш эканлигини унутмаслик лозим.
Блок-чизмалар ва саволномалар - бу даромад олиш цикли бўйича, сотиш, пул олиш ва дебиторлик қарзлари босқичларидан иборат назорат тизимининг афзалроқ элементларидир.
Ички назорат тизими самарадорлиги ва маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича операциялар ҳисобини дастлабки баҳолаш учун фойдали восита бўлиб махсус саволнома бўйича тест саволномаларини қўллаш ҳисобланади (13.1-жадвал).
13.1-жадвал
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг ички назорат тизими ҳолати ва бухгалтерия ҳисоби бўйича текширув тестлари.



t. r

Савол мазмуни ёки ўрганиш объекти



Жавоб мазмуни (текширув натижаси)



Белги

Аудиторнинг хулосалари ва қарорлари



1

2

3

4

5

A. Ички назорат

1

Шартномалар бўйича сотилган маҳсулотлар нархлари ва муддатлари асосланганми?

Режали калькуляциялар тузилади

Н4

Назорат қониқарли



2

Таннархдан паст бўлган нархлар қўлланиладими?



Маҳсулотнинг айрим турлари бўйича



Н2

Солиқлар тўғри тортилганлигини текшириш лозим



3

Ҳисобга олинмаган счет-фактуралар ва юк хатларини аниқлаш учун кетма-кет рақамлаш қўлланиладими?



Кўрсатилган ҳужжатлар кетма-кет рақамланди



Н2

Назорат қониқарли



4

Жўнатилган маҳсулот миқдори счет-фактуралардаги маълумотлар билан солиштириладими?

Ҳар ойда солиштирилади



Н2

Назорат қониқарли

5

Миқдорлар, суммалар, нархлар ва уцама нархларни қўллашда товар-транспорт ҳужжатлари текшириладими?



Танлаб олиб текширилади



Н2

Хатолар содир этилиши мумкин

6

Сотилган маҳсулот таннархи бош бухгалтер томонидан назорат қилинадими?



Ҳар чоракда назорат қилинади



Н2

Танлаб олиб арифметик ҳисобларни текшириш лозим



7

Маҳсулот сотилиши бўйича ҳужжатлар айланиш жадвалига риоя қилинадими?



Кўпчилик ҳолатларда дастлабки ҳужжатлар бухгалтерияга бир ҳафта кечиктирилиб топширилади



Н2

Маълумотлар йўқлиги сабабли даврий ҳисоботларда хатоликлар содир этилиши мумкин



8

Оморда таер маҳсулотнинг инвентаризацияи ўтказиладими?



Инвентаризация комиссияси томонидан фақат йил охирида ўтказилади



Н2

Назорат суст. Танлаб олиб инвентаризацияни ўтказиш лозим



Б. Ҳисоб тизими

9

Маҳсулот сотиш бўйича ягона ҳисоб сиёсати мавжудми?



Сотиш бўйича ҳисоб усули белгиланган



Н2

Солиқлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш лозим



10

Сотиш бўйича таҳлилий ва синтетик ҳисоб ёзувларининг мувофиқлиги текшириладими?



Ҳар ойда тек-ширилади



Н2

Танлаб олиб текшириш лозим



11

Тайёр маҳсулот тўғрисидаги маъумотлар билан омбордаги маълумотлар орасидаги фарқлар аниқланадими?



Ҳисобот даврида учта ҳолат аниқланган



Н2

Омбордаги тайёр маҳсулотнинг инвентаризацияини ўтказиш лозим



12

Маҳсулотни сотишга оид счет-фактураларга сотилган кун санаси қўйиладими?



йўқ, қўйилмайди



Н2

Сотилган маҳсулотлар ҳажмида хатолар содир этилиши мумкин



13

Тайёр маҳсулотларни ва уни сотилишини ҳисобга олиш бўйича чизмалар ишлаб чиқилганми?



Фақат счетларнинг ишчи режаси ишлаб чиқилган



Н2

Счетлар корреспонденцияланишида хатоликлар содир этилиши мумкин



14

Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш ва сотиш бўйича дастлабки, таҳлилий ва синтетик ҳисоб маълумотлари қайси муддатларда солиштириб борилади?

Ҳар чоракда



Н2

Ҳар ойлик маълумотларда хатолар содир этилиш эҳтимоли катта



Изоҳ. Н1 - паст; Н2 - ўртачадан паст; Н3 - ўртача; Н4 - юқори.





Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling