А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
8.5. Тайёр маҳсулот ва товарлар қабул қилиш, баҳолаш уларни кирими ва чиқимининг тўғрилигини текшириш.
Омбордан тайёр маҳсулот харидорларга корхонанинг сотиш бўлими буйруғига асосан жўнатилади. Маҳсулотни сотиш харидор корхоналар билан тузилган шартнома ва жўнатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сотиш режасини бажаришда харидорларга жўнатилган маҳсулот ҳисобини тўғри ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Буни маҳсулот ортиб жўнатишдан тортиб то унинг учун харидорлардан пул келиб тушгунча бўлган товар маҳсулотнинг ҳаракатини доимий равишда кузатиб туриш керак. Бундай назорат ҳар бир дастлабки ҳужжат билан жўнатилган товар маҳсулот бўйича алоҳида юритилиб, шу маҳсулотнинг қачон ва кимга жўнатилганлиги, унинг йўлдаги ҳаракатига қанча вақт кетиши кераклиги ва ҳақиқатда қанча вақт кетганлиги, қандай харидорлар маҳсулотни қачон қабул қилиб олганликлари ва қачон пулни тўлаш кераклиги, қандай харидорлар уларга жўнатилган моллар учун пул тўламаган ва нима учун тўланмаганлигини, хуллас, йўлдаги барча товар маҳсулотнинг тақдирига доир масалалар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради. Маҳсулотнинг омбордан кетишини расмийлаштирувчи ҳужжат асосида харидорларга жўнатилаётган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ёзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади. Тўлов-талабнома. Мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун харидорнинг ҳисоб-китоб счётидан пулни ўтказиб бериш тўғрисида банкка берган буйруғидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти қайд қилинади (бу ҳолатда счёт-фактура, албатта, тўлов-талабномасига илова қилиниши лозим). Счёт-фактура ёки тўлов талабномасининг алоҳида бўлмасида идиш ва қадоқлаш қиймати ҳамда харидор томондан тўланадиган темир йўл бўйича тариф суммаси кўрсатилади. Баъзида харидор томонидан тўланиши лозим бўлган темир йўл тарифи бўйича суммага умумий маҳсулотнинг сотиш баҳоси қўшиб кўрсатилиши мумкин. Қўшилган қиймат солиқ суммаси алоҳида бўлимида кўрсатилади. Мол етказиб берувчи билан харидор ўртасида тузилаётган шартнома вақтида франко жой тўғрисида тўхталиб ўтиладики, бунда маҳсулотни ортиб жўнатиш билан боғлиқ харажатларни мол етказиб берувчи ўз зиммасига олади. Франко жойнинг қуйидаги турлари мавжуд: Франко-омбор мол етказиб берувчи. Бунда маҳсулот ортиб жўнатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларини мол етказиб берувчи корхона тўлов-талабномасига қўшади (омбордаги ортиб тушириш ишларининг қиймати темир йўл тарифи ва етказиб бериш харажатлари). Инвентаризация натижаларига кўра, ҳайъат ва моддий жавобгар шахс ўртасида келишмовчилик бўлмаслиги учун инвентаризация тугаганда ёки ҳар куннинг охирида ёзув натижалари ўзаро текшириб борилади. Санаш йўли билан ўтказиладиган инвентаризацияда (пул маблағлари, чорва моллари, асосий воситалар, инвентар ва хўжалик жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар) санашни одатда инвентаризация ҳайьатининг диққат билан кузатиши остида моддий жавобгар шахс амалга оширади. Санаб ўтказилган буюмлар бир жойдан бошқа жойга ўтказиб қўйилади ва инвентаризация тугагунча хўжалик ишлаб чиқариш оборотига жалб этилмайди. Тарозида тортиш йўли билан ўтказиладиган ресурслар, моддий бойликлар (уруғлиқ, ем, тайёр маҳсулот, минерал ўғит, қаттиқ ёқилғи ва бошқалар) инвентаризациясида ортиш-тушириш ишларини бажариш учун ишчилар жалб қилинади. Ҳар бир тортиш натижалари ҳайъат аъзолари ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан параллел равишда ёзиб борилади. Ўлчаш усули бўлган ўтказиладиган моддий бойликлар (дағал хашак, органик ўғит, нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқалар) инвентаризациясида жавобгарлик шахс ҳайъати билан биргалиқда бу ресурсларнинг бўйини, энини ўлчаб, уларнинг ҳажмини топади. Жараёнлар инвентаризациясида (бажарилган ишлар, ҳисоб-китоб ва бошқалар) ҳам инвентаризациягача ҳисоб маълумотларида акс эттирилган бажарилган иш ва хизматлар ҳажми, дебитор ва кредитор қарзлар суммаси аниқланади. Агарда инвентаризация ўтказиладиган пайтда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаган бажарилган иш ёки ҳисоб-китоблар бўлса, бу операциялар бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисоб регистрларига ўтказилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling