А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси
Download 0.58 Mb.
|
2 5300977159324569876
8.3. Тайёр маҳсулот ва товарлар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш.
Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сарфлар ва харажатлар: бошқарув харажатлари, маҳулоти сотиш харажатлари ва бошқа умум хўжалик харажатлари давр харажатлари деб тушунилади. Давр харажатларини текшириш, уларни таркибини тўғри аниқлашдан бошланади. Чунки баъзида ишлаб чиқаришга таъллуқли харажатлар давр харажатлари таркибида ҳисобга олиниши зарур-бўлган харажатлар ишлаб чиқариш харажатларига қўшилиб кетиши мумкин. Бу эса ишлаб чикариш таннархини ўзгартиришга олиб келади. Аудитор давр харажатлар таркибидаги 1-сонли иловадаги солиққа тортиладиган давр харажатларига алоҳида аҳамият бериши зарур. Аудитор бошқарув аппаратини сақлаш хизмат сафари учун ажратилган маблағларни мақадга мувофиқ ва самарали ишлатилишини аниқлайди. Давр харажатлари режаси мавжудлиги аниқлаб, бу режа ҳақиқий харажатлар ҳар бир модда бўйича таққосланиб камчиликлар аниқланади. Бошқарув ходимларга таъллуқли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари режага қараганда фарқ қилса аудитор бу ҳoлатлap сони ўзгариши, штат жадвалида тасдиқланган лавозим маошларни ҳақиқий маошлар билан мувофиқлигини текширади. Маъмурий аҳамиятга эга асосий воситалар (бино, иншоат ва хоказо) ни сақлаш ва таъмирлаш харажатлари текширилганда энергия харажатлари нормалари, иситиш, ёритиш, амортизация харажатлари кўриб чиқилади. Вазирликлар, ассосциациялар, концернлар органларни сақлаш учун ажратмалар назорат қилинганда юқори ташкилотлар билан корхона ўртасида тузилган шартномалар, бу шартномаларда керакли бўлган шарт шароитлар мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши аниқланади. Ишлаб чиқариш жараёни давомида амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш технилогияси ва ташкил қилинишини такомиллаштириш билан боғлиқ, шунингдек маҳсулот сифатини яхшилаш, ишончлигини кучайтириш, хизмат муддатини узайтириш ва бошқа истеъмол хусусиятларини яхшилишга қаратилган харажатлар текширилганда бу харажатларни режага ёки аввалги йилга нисбатан ўзгариши кўриб чиқилди. Бу модда бўйича камайиш аниқланса бу салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Давр харажатларига таъллуқли турли нобудгарчиликлар ва зарарларини аудитор синчиклаб текшириши лозим, чунки бундай зарарлардан корхона солиқ тўлаши лозим. Бундай зарарларга шартномаларини шартларини бузганлиги учун жарималар, пеня ва бошқа санкциялар, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш учун харажатлар: даромадни ёки бошқа солиққа тортиш объектни яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун жарималар; даво муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлар ва бошқа ундирилиши даргумон бўлган қарзларни ҳисобдан чиқариш бўйича зарарлар ва ҳоказолар киради. Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатларни текшириш ушбу маҳсулотни ўраш, сақлаш, ташиш харажатлари меъёр чегарасидан чиқмаслиги, уларни тўғри расмийлаштириш ва ҳисобга олишни аниқлашдан иборатдир. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш аввалдан тузилган буюртма ва шартномалари асосида амалга оширилиши керак. Шартнома ва буюртмаларсиз ишлаб чиқарилган маҳсулот омборларни товарлар билан тўлиб ётиши, хўжалик маблағларни секинлик билан айланиши натижасида молиявий аҳволни мураккаблашишга олиб келиши мумкин. Текшириш даврида харидорлар билан тузилган шартномалар, маълумотлари тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиш дастури билан мувофиқлаштирилганлиги аниқланади. Харидорлар билан тузилган шартномалар, маҳсулот ишлаб чиқариш режалари маълумотлари асосида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни турлари ва ассортименти бўйича таққосланади. Текшириш жараёнида маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бир меъёрда амалга оширилиши аниқланади. Бунинг учун корхонада ишлаб чиқарилган режа ва графиклардан фойдаланади. Текширув вақтида мазкур режалар маҳсулот жўнатилиши муддатлари билан келишилганлигини аниқланади. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишининг бухгалтерия ҳисоби текширилганда ишлаб чиқаришдан қабул қилинган тайёр маҳсулотни ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилганлигига аҳамият берилади. Баъзи ҳолларда тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда қабул қилинишини акс эттирувчи далолатнома ва юкхатиларга ишлови тўлиқ берилмаган, технологик жараёнлари тугатилмаган, ҳужжатларда тўлиқ акс эттирилмаган буюмлар киритилади. Бундай ҳолларни мақсадида масъул шахслар тайёр маҳсулотни цехларда сақланиши бўйича сохта тилхатлар ёки бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилади. Текшириш вақтида алоҳида эътибор тайёр маҳсулотншг тўғри баҳоланишига қаратилади чунки баҳолаш маҳсулотнинг таннархига ва молиявий натижаларига таъсир этади. Корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ тайёр маҳсулот жорий ҳисобда барқарор ҳисоб нархларда акс эттирилади. Бундай ҳисоб нархлар сифатида режадаги (норматив) таннарх ёки шартномавий сотиладиган баҳолардан фойдаланиш мумкин, ҳисобот даврининг охирида маҳсулотнинг хақиқий таннархи билан ҳисоб, нархлар орасидаги фарқи аниқланади ва алоҳида ҳисобга олинади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling