А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet47/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Назорат учун саволлар:
1. Молиявий инвестициялар аудитининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Молиявий инвестициялар аудиторлик текшириувини ўтказишда қандай маълумот манбаларидан фойдаланилади?
3. Молиявий инвестициялар аудитида қандай меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилади?
4. Қимматли қоғозларни инвентаризация қилиш қандай хусусиятларга эга?
5. Молиявий инвестициялар аудитининг тартиби қандай амалга оширилади?
6. Корхона активларини молиявий инвестициялар таркибига киритиш қандай текширилади?
7. Молиявий инвестициялар ҳисобига доир дастлабки ҳужжатлар ҳаракати қандай текширилади?
8. Молиявий инвестициялар аудитининг хусусиятлари нималардан иборат?
9. Қимматли қоғозларни баҳолашнинг тўғрилиги қандай текширилади?
10. Молиявий инвестициялар аудитида энг кўп учрайдиган хатолар қандай?
11. Молиявий инвестициялар даромадлилиги ва уларни ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини қандай текширилади?


7-БОБ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР АУДИТИ


7.1.Товар–моддий заҳиралари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари

Субъектлар ишлаб чиқариш фаолиятларини амалга ошириш учун маълум миқдорда товар-моддий заҳираларига эга бўлиши керак. Товар-моддий заҳиралари хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини нормал давом этишини таъминлайди. Уларнинг таркибига материаллар, хом-ашё, эҳтиёт қисмлар ва ҳ.к лар киради.


Товар-моддий заҳираларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади-уларнинг сақланиши, тежамли ва оқилона ишлатилиши, ҳисобга олишнинг тўғри ташкил этилишини аниқлашдан иборат. Шунингдек ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилигини ва товар-моддий заҳиралар билан боғлиқ муомалалар ҳисоби ва солиққа тортиш услубининг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлашдан иборат. Ушбу мақсадга муомалалар моҳиятини, ҳамда назорат тузилмаси ва бухгалтерия ҳисоби тизимини текширувдан ўтказиш ва таваккалчилик (риск)ларни баҳолаш орқали эришилади. Заҳираларни текшириш, улар ҳажми катта бўлган субъектларда аудитнинг асосий қисми деб қаралади.
Товар-моддий заҳиралар бўйича ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлигини текширишда бошқа аудит объектларидаги каби, даставвал, баланснинг «Ишлаб чиқариш заҳиралари» (150-сатр), «Тугалланмаган ишлаб чиқариш (160-сатр)», «Тайёр маҳсулот» (170-сатр), «Товарлар» (180-сатр) моддалари, Бош дафтар, журнал-ордерлар ва бошқа ҳисоб регистрлари орасидаги тенгликни аниқлаш зарур (7.1-жадвал).
Шу билан бирга, синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларининг мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир. Моддий қийматликларни ишлаб чиқариш харажатларига олиб бориш ва уларнинг баҳоларини текшириш, ишлаб чиқаришга сарфлаш меъёрлари ва бошқаларни текшириш зарур. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга даъво қўзғатишнинг ўз вақтидалиги ва тўғрилиги ҳамда йўлдаги (субъектга етиб келмаган) материаллар қолдиғининг ҳаққонийлигини ҳам текшириш керак.
7.1-жадвал

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling